Оммавий қисқартириш: Mercedes ишдан кетишга рози бўлганларга 422 минг еврогача тўламоқчи

© Sputnik / Мария Сибирякова / Медиабанкка ўтишАвтомобиль Mercedes-Benz на выставке. Архивное фото
Автомобиль Mercedes-Benz на выставке. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.11.2026
Oбуна бўлиш
Германия автоконцерни харажатларни қисқартириш мақсадида 1 декабрдан ишчиларнинг ўз ихтиёри билан ишдан кетиш дастурини бошлайди.
ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Германиянинг Mercedes-Benz автоконцерни ўз ихтиёри билан ишдан кетишга рози бўлган айрим ишчиларга 422 минг еврогача компенсация тўлашни режалаштирмоқда, деб хабар берди Handelsblatt нашри.
Дастур 2026 йил 1 декабрдан 2027 йил 30 сентябргача амал қилади. Унда компаниянинг бевосита ишлаб чиқариш билан шуғулланмайдиган бўлинмаларида камида уч йилдан ортиқ ишлаган 30 мингдан зиёд киши иштирок этиши мумкин.
Компенсация миқдори ишчининг ёши, маоши ва меҳнат стажига боғлиқ бўлади. Келгуси йилнинг март ойи охиригача ишдан кетишга розилик билдирганларга қўшимча маблағ тўланади.
Масалан, ойлик маоши 5,5–6,9 минг евро атрофида бўлган 52 ёшли муҳандис қўшимча тўловлар билан бирга 422 минг еврогача компенсация олиши мумкин.
Автоконцерн жорий йилнинг учинчи чорагида 407 мингдан ортиқ енгил автомобиль сотган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8 фоизга кам. Енгил автомобиллар бўлинмасининг тузатилган операцион фойдаси эса қарийб икки баравар — 1,14 миллиард евродан 560 миллион еврогача камайган.
Компания буни, жумладан, Хитой бозорида рақобатнинг кучайиши билан изоҳламоқда.
Ноябрь ойида Reuters агентлиги Mercedes Германиядаги заводларига янги инвестициялар киритишни тўхтатаётгани ва айрим корхоналарини ёпиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эди.
Европа саноатидаги муаммолар
Юқори энергия нархлари Европа саноатининг бошқа тармоқларига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.
Хусусан, Нидерландиядаги Nyrstar металлургия корхонаси 30 ноябрдан рух ишлаб чиқаришни тўхтатишини маълум қилди. Бунга энергия харажатларининг юқорилиги ва бозордаги мураккаб вазият сабаб бўлган.
Германия канцлери Фридрих Мерц июль ойида ZDF телеканалига берган интервьюсида Россия гази етказиб берилмаётгани оқибатида мамлакатда энергетика инқирози давом этаётганини айтган эди.
Шу билан бирга, Европа Иттифоқи Россияга қарши санкциялар ва энергетика сиёсати доирасида Россия суюлтирилган гази импортини 2027 йил бошидан, қувур орқали етказиб бериладиган газ импортини эса 2027 йил кузидан тўлиқ тақиқлашни режалаштирган.
Города мира. Париж - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия газидан воз кечиб, Германия, Италия ва Франция саноатини йўқ қиляпмиз — Дюпон-Эньян
Янгиликлар лентаси
0