Юк вагонларини импорт қилиш ҚҚСдан озод этилади

© Sputnik / Бахром Хатамов1965 йилда ишлаб чиқарилган панорама гумбазли ноёб икки қаватли вагон
1965 йилда ишлаб чиқарилган панорама гумбазли ноёб икки қаватли вагон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.11.2026
Oбуна бўлиш
Халқаро юк ташиш учун маҳаллий вагонларни тақдим этишда ҚҚСнинг нол ставкаси қўлланилади.
ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда юк вагонларини импорт қилиш қўшилган қиймат солиғидан (ҚҚС) озод этилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, юк вагонларига талаб йилдан йилга ошиб бормоқда, шунинг учун вагонлар паркини ҳар йили 5−6 мингтага кўпайтириш керак.
Бунинг учун тадбиркорларга бир қатор енгилликлар яратилади:
юк вагонларини импорт қилиш ҚҚСдан озод этилади;
темир йўл линиясидан фойдаланиш тўловига 20% гача чегирма берилади;
халқаро юк ташиш учун маҳаллий вагонларни тақдим этишда ҚҚСнинг нол ставкаси қўлланилади.
Мирзиёев Жаҳон банки билан биргаликда темир йўл соҳасида янги тариф сиёсати ишлаб чиқилганини ҳам айтди. Мутасаддиларга уни 2027-йилдан босқичма-босқич жорий этишни бошлаш топширилди.
Келаси йилдан ҳар бир йўналиш бўйича темир йўл линиясидан фойдаланиш, локомотив ва вагон учун тўловлар алоҳида кўрсатиладиган тизим жорий этилади.
ЕАБР подписал ряд соглашений о сотрудничестве с компаниями Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.11.2026
ЕОТБ Тошкент — Самарқанд ва Тошкент — Андижон тезюрар темир йўллари қурилишида қатнашмоқчи
Янгиликлар лентаси
0