Путин: сунъий интеллектнинг Россияга қарши ишлатилишига йўл қўймаслик керак

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин
Президент РФ Владимир Путин  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.11.2026
Oбуна бўлиш
Россия раҳбарининг сўзларига кўра, сунъий интеллект технологияси жамият фаровонлиги йўлида хизмат қилганда, унинг қиймати янада ошади.
ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин сунъий интеллектнинг ҳеч қачон ва ҳеч ким томонидан Россияга қарши қўлланилишига йўл қўйиб бўлмаслигини маълум қилди. Россия раҳбари пайшанба куни “Сунъий интеллект оламига саёҳат” анжуманида нутқ сўзлади.
“Биз ҳеч қачон ҳеч кимга ва ўзимизга бу янгиликлар, янги технологиялар қачонлардир ва кимдир томонидан мамлакатимиз манфаатларига қарши ишлатилишига йўл қўймаслигимиз керак”, - деди Россия президенти.
Унинг таъкидлашича, сунъий интеллект технологиялари тобора самаралироқ бўлиб бораётганини ва тез орада уларсиз яшаш имконсиз бўлишини ҳисобга олиш керак. Шу муносабат билан Путин бундай вазиятда Россия учун давлат, муҳим инфратузилма, бизнес ва одамларни самарали ҳимоя қилиш муҳимлигини таъкидлади.
Путин, шунингдек, сунъий интеллект технологияси инсон тараққиёти соҳаларида жамият манфаати учун ишлаганда унинг қиймати ортишини таъкидлади.
“Шунинг учун сунъий интеллектни, шу жумладан, ижтимоий соҳада қўллаш бўйича кенг халқаро ҳамкорлик мавзуси Шэньчжэндаги ОТИҲ саммитида диққат марказида бўлди”, - дея таъкидлади Россия етакчиси.
Трехсторонняя встреча Владимира Путина, Си Цзиньпина и Дональда Трампа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2026
Ҳеч ким кутмаган эди: Путин, Си ва Трамп аслида нималар ҳақида келишиб олди?
Янгиликлар лентаси
0