Ўзбекистонда SMS орқали ишдан бўшатиш қонунийлаштирилиши мумкин

© Unsplash / Luis VillasmilМобильный телефон в руке мужчины
Мобильный телефон в руке мужчины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.11.2026
Oбуна бўлиш
Хабарномаларни Ягона миллий меҳнат тизимидаги шахсий кабинет, ходим номига расмийлаштирилган мобиль телефон рақами ёки электрон почта орқали юбориш мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда масофадан ишлайдиган ходимларга меҳнат шартномаси бекор қилингани ҳақида электрон шаклда хабар юбориш тартибини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Лойиҳага кўра, масофадан ишловчи ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда иш берувчи буйруқ нусхасини ходимга қоғоз шаклида буюртма хат орқали ёки электрон тарзда юбориши шарт бўлади.
SMS-хабарнома Ягона миллий меҳнат тизимидаги шахсий кабинет, ходим номига расмийлаштирилган телефон рақами, электрон почта ёки меҳнат шартномасида келишилган бошқа интернет дастурлари орқали электрон тарзда юборилиши мумкин.
Юборилган SMS-хабарда шартнома бекор қилинган сана ва асослар кўрсатилиши керак.
Қонун лойиҳаси 9 декабргача муҳокама қилинади.
В MyGov запущен онлайн-сервис для оформления досрочного выхода на пенсию в 53 и 58 лет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2026
MyGov’да муддатидан олдин пенсияга чиқиш учун онлайн хизмат ишга тушди
Янгиликлар лентаси
0