https://sputniknews.uz/20261119/mygov-pensiya-onlayn-xizmat-62131899.html
MyGov’да муддатидан олдин пенсияга чиқиш учун онлайн хизмат ишга тушди
MyGov’да муддатидан олдин пенсияга чиқиш учун онлайн хизмат ишга тушди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 53 ёшдаги аёллар ва 58 ёшдаги эркакларнинг муддатидан олдин пенсияга чиқиши учун янги онлайн хизмат ишга тушди. Кимлар фойдаланиши мумкин, қанча меҳнат стажи талаб этилади ва ариза қандай расмийлаштирилади?
2026-11-19T12:28+0500
2026-11-19T12:28+0500
2026-11-19T12:45+0500
пенсия
нафақа
яидхп
жамият
электрон имзо
иш
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/13/62131534_0:0:1673:941_1920x0_80_0_0_5a5df3a8f619a583ee67a24a95eb4658.png
ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда айрим фуқароларнинг муддатидан олдин пенсияга чиқиши учун янги онлайн хизмат ишга туширилди. Энди тегишли тақдимномани расмийлаштириш учун my.gov.uz портали орқали бепул ариза бериш мумкин.Хизмат корхона ёки якка тартибдаги тадбиркор фаолияти тугатилгани, шунингдек, ходимлар сони ёки штати қисқаргани сабабли ишдан бўшатилган фуқароларга мўлжалланган.Кимлар икки йил олдин пенсияга чиқиши мумкин?Бироқ бунинг учун фуқаро белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилиши ҳам зарур.Пенсия қандай расмийлаштирилади?Ариза берилгандан сўнг икки иш куни ичида ҳужжатлар текширилади. Иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинган фуқаро 10 кун ичида бандлик бўлимига бориб, ўзига мос иш таклифини олиши керак.Агар меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб уч ой давомида мақбул иш топиб берилмаса, фуқаро ишсиз деб эътироф этилади.Аризага меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ нусхаси, меҳнат стажи тўлиқ рақамлаштирилмаган бўлса, меҳнат дафтарчаси нусхаси илова қилинади.Хизмат бепул кўрсатилади, аризани электрон рақамли имзосиз ҳам юбориш мумкин.
https://sputniknews.uz/20261001/muddatidan-oldin-pensiya-60870982.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/13/62131534_208:0:1463:941_1920x0_80_0_0_82886ac0c9f086e6b96477f7295f11e2.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
пенсия, нафақа, яидхп, жамият, электрон имзо, иш, ўзбекистон
пенсия, нафақа, яидхп, жамият, электрон имзо, иш, ўзбекистон
MyGov’да муддатидан олдин пенсияга чиқиш учун онлайн хизмат ишга тушди
12:28 19.11.2026 (янгиланди: 12:45 19.11.2026) Ўзбекистонда корхона тугатилгани ёки штат қисқаргани сабабли ишдан бўшатилган фуқаролар учун пенсияга икки йил олдин чиқиш бўйича янги онлайн хизмат ишга тушди.
ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда айрим фуқароларнинг муддатидан олдин пенсияга чиқиши учун янги онлайн хизмат ишга туширилди. Энди тегишли тақдимномани расмийлаштириш учун
my.gov.uz портали орқали бепул ариза бериш мумкин.
Хизмат корхона ёки якка тартибдаги тадбиркор фаолияти тугатилгани, шунингдек, ходимлар сони ёки штати қисқаргани сабабли ишдан бўшатилган фуқароларга мўлжалланган.
Кимлар икки йил олдин пенсияга чиқиши мумкин?
Эркаклар — 58 ёшдан бошлаб, камида 25 йиллик меҳнат стажи бўлса;
Аёллар — 53 ёшдан бошлаб, камида 20 йиллик меҳнат стажи бўлса.
Бироқ бунинг учун фуқаро белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилиши ҳам зарур.
Пенсия қандай расмийлаштирилади?
Ариза берилгандан сўнг икки иш куни ичида ҳужжатлар текширилади. Иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинган фуқаро 10 кун ичида бандлик бўлимига бориб, ўзига мос иш таклифини олиши керак.
Агар меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб уч ой давомида мақбул иш топиб берилмаса, фуқаро ишсиз деб эътироф этилади.
Шундан сўнг муддатидан олдин пенсия тайинлаш учун тақдимнома расмийлаштирилиб, Пенсия жамғармасига электрон шаклда юборилади.
Аризага меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ нусхаси, меҳнат стажи тўлиқ рақамлаштирилмаган бўлса, меҳнат дафтарчаси нусхаси илова қилинади.
Хизмат бепул кўрсатилади, аризани электрон рақамли имзосиз ҳам юбориш мумкин.