Айрим ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинланади

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.10.2026
Oбуна бўлиш
Муддатидан олдин пенсияни расмийлаштириш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза топшириш лозим.
ТОШКЕНТ, 1 окт – Sputnik. Ўзбекистонда айрим асослар бўйича меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимларга муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш тартиби белгиланди. Бу Ҳукуматнинг 28 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган маъмурий регламентда назарда тутилган.
Янги тартибга кўра, меҳнат шартномаси алоҳида асослар бўйича бекор қилинган 58–60 ёшдаги, умумий меҳнат стажи камида 25 йил бўлган эркаклар ҳамда 53–55 ёшдаги, умумий меҳнат стажи камида 20 йил бўлган аёллар муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш учун мурожаат қилиши мумкин.
Бунинг учун фуқаро Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тегишли сўров юборади. Аризага меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқ нусхаси илова қилинади. Меҳнат стажи тўлиқ рақамлаштирилмаган бўлса, меҳнат дафтарчаси нусхаси ҳам тақдим этилади.
Маҳаллий меҳнат органи тақдим этилган ҳужжатларни 2 иш куни ичида текширади. Шундан сўнг ариза берувчи иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинади ва унга 3 ой давомида мақбул иш топиш чоралари кўрилади.
Агар 3 ой давомида мақбул иш топилмаса, шахс ишсиз деб эътироф этилади ва муддатидан олдин пенсия тайинлаш учун тақдимнома Пенсия жамғармасига юборилади. Қайд этилишича, ушбу давлат хизмати бепул кўрсатилади.
Пенсия тайинланганидан кейин ишсизлик нафақасини тўлаш кейинги ойдан бошлаб тўхтатилади.
Узбекские сумы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2026
Ишламайдиган оила аъзоларига иш стажи ҳисоблаш мумкин бўлади — қанча тўлаш керак
Янгиликлар лентаси
0