https://sputniknews.uz/20260929/ish-staj-hisoblash-tolov-60818785.html
Ишламайдиган оила аъзоларига иш стажи ҳисоблаш мумкин бўлади — қанча тўлаш керак
Ишламайдиган оила аъзоларига иш стажи ҳисоблаш мумкин бўлади — қанча тўлаш керак
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда пенсия хизматлари электрон шаклга ўтказилади. 2027 йилдан қоғоз ҳужжатлар қабул қилинмайди, айрим пенсиялар мурожаатсиз тайинланади, “Менинг пенсиям” хизмати ишга тушади.
2026-09-29T12:47+0500
2026-09-29T12:47+0500
2026-09-29T12:47+0500
пенсия
янги қонун
рақамли технологиялар
ўзбекистон
жамият
нафақа
ўзини ўзи банд қилганлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/0e/45194914_0:71:1350:830_1920x0_80_0_0_61578089f095362a7b3097f149740f9d.jpg
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. 2027 йил 1 январдан расмий даромадга эга фуқаролар ишламайдиган оила аъзоси учун ҳар ой МҲТЭКМнинг 12 фоизи миқдорида ижтимоий солиқ тўлаб, унга иш стажи ҳисоблатиши мумкин бўлади. Бу Президентнинг тегишли янги қарорида белгиланган.Ҳозирда МҲТЭКМнинг 12 фоизи 163 200 сўмни ташкил қилади.Шунингдек, 2026 йил 1 октябрдан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ишловчилар ўзини ўзи банд қилганлар учун белгиланган миқдорда ижтимоий солиқ тўласа, уларга бир йиллик иш стажи автоматик ҳисобланади.Янги тартибга кўра, айрим пенсияларни тайинлаш учун фуқаролар алоҳида мурожаат қилиши шарт бўлмайди.Жумладан:Шу тариқа, пенсия тайинлашда фуқаролардан ҳужжат йиғиш ва Пенсия жамғармасига алоҳида мурожаат қилиш талаб қилинадиган ҳолатлар қисқартирилади.
https://sputniknews.uz/20260915/pensiya-qonun-loyiha-60463926.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/0e/45194914_75:0:1275:900_1920x0_80_0_0_ae2f38aa5231925f0c091e6ebcae81e7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
пенсия, янги қонун, рақамли технологиялар, ўзбекистон, жамият, нафақа, ўзини ўзи банд қилганлар
пенсия, янги қонун, рақамли технологиялар, ўзбекистон, жамият, нафақа, ўзини ўзи банд қилганлар
Ишламайдиган оила аъзоларига иш стажи ҳисоблаш мумкин бўлади — қанча тўлаш керак
2027 йилдан ишламайдиган оила аъзоси учун ижтимоий солиқ тўлаб, унга иш стажи ҳисоблатиш мумкин бўлади. Айрим фуқароларга эса стаж автоматик ҳисобланади
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. 2027 йил 1 январдан расмий даромадга эга фуқаролар ишламайдиган оила аъзоси учун ҳар ой МҲТЭКМнинг 12 фоизи миқдорида ижтимоий солиқ тўлаб, унга иш стажи ҳисоблатиши мумкин бўлади. Бу Президентнинг тегишли янги қарорида
белгиланган.
Ҳозирда МҲТЭКМнинг 12 фоизи 163 200 сўмни ташкил қилади.
Шунингдек, 2026 йил 1 октябрдан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ишловчилар ўзини ўзи банд қилганлар учун белгиланган миқдорда ижтимоий солиқ тўласа, уларга бир йиллик иш стажи автоматик ҳисобланади.
Пенсия таъминотига оид хизматлар 2027 йил 1 январга қадар тўлиқ интерактив ва проактив шаклга ўтказилади.
Янги тартибга кўра, айрим пенсияларни тайинлаш учун фуқаролар алоҳида мурожаат қилиши шарт бўлмайди.
2026 йил 1 ноябрдан ишлар ҳажми қисқариши ёки корхона тугатилиши сабаб ишсиз деб эътироф этилган шахсларга белгиланган пенсия ёшидан икки йил олдин ёшга доир пенсия проактив тарзда тайинланади;
2027 йил 1 январдан боқувчисини йўқотганлик пенсияси мурожаатсиз тайинланади;
шу санадан “Менинг пенсиям” хизмати орқали пенсия ёшига бир йил қолган фуқаролар олдиндан хабардор қилинади;
2027 йил 1 январдан Пенсия жамғармаси фуқаролардан қоғоз ҳужжат ва маълумотларни қабул қилиш амалиётини бекор қилади;
имтиёзли шартларда пенсия тайинлаш, бошқа турдаги пенсияга ўтиш, пенсияни нақд шаклда олиш ҳамда тўхтатилган тўловларни тиклаш хизматлари босқичма-босқич онлайн шаклга ўтказилади.
Шу тариқа, пенсия тайинлашда фуқаролардан ҳужжат йиғиш ва Пенсия жамғармасига алоҳида мурожаат қилиш талаб қилинадиган ҳолатлар қисқартирилади.