Пенсия ёши 63 ёшгача, минимал стаж 15 йилгача оширилиши мумкин — қонун лойиҳаси

© SputnikПожилые люди в Узбекистане
Пожилые люди в Узбекистане  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2026
Oбуна бўлиш
Пенсия ёшини босқичма-босқич 63 ёшгача ошириш, минимал стажни 15 йилга етказиш ва пенсия ҳисоблаш тартибини ўзгартириш таклиф этилмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Ўзбекистонда пенсия тизимини ислоҳ қилиш бўйича лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Таклиф этилаётган асосий ўзгаришлар:
пенсия ёши ҳар йили 3 ойдан босқичма-босқич оширилади. Натижада эркаклар учун пенсия ёши 60 дан 63 ёшга, аёллар учун 55 дан 63 ёшгача етказилиши мумкин;
ёшга доир пенсия тайинлаш учун талаб қилинадиган энг кам иш стажи ҳозирги 7 йилдан ҳар йили бир йилдан оширилиб, 2034 йилда 15 йилга етказилади;
зарур минимал стажни тўплай олмаган фуқароларнинг ёшга доир нафақа олиш ҳуқуқи сақланади. Улар умумий белгиланган пенсия ёшига етганидан беш йил ўтиб нафақа олиши мумкин бўлади;
пенсия учун ўртача иш ҳақини ҳисоблашда ҳозирги охирги 10 йил ичидаги кетма-кет 5 йиллик иш ҳақини олиш тартиби босқичма-босқич ўзгаради. Ҳисоблаш даври ҳар йили бир йилдан узайтирилиб, 20 йилга етказилади;
бунда фуқаронинг энг паст даромад олган даврининг 10 фоизи пенсия ҳисоб-китобидан чиқариб ташланади. Бу паст маош олинган айрим даврларнинг пенсия миқдорига салбий таъсирини камайтиришга хизмат қилиши мумкин;
пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақининг юқори чегарасини ҳам ошириш таклиф қилинмоқда;
пенсияга чиқишни кечиктирган фуқаролар учун юқорироқ ҳисоблаш кўрсаткичларини қўллаш назарда тутилмоқда.
Ўзини ўзи банд қилганлар учун нима ўзгаради?
Лойиҳага кўра, ўзини ўзи банд қилган шахсларни ижтимоий солиқни қатъий белгиланган тартибда тўловчилар тоифасига ўтказиш таклиф қилинмоқда. Уларга ижтимоий солиқни йил давомида бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади.
Тўланган ижтимоий солиқнинг 10 фоизи Давлат ижтимоий суғурта жамғармасига йўналтирилади.
Бунинг ҳисобига ўзини ўзи банд қилган шахсларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ҳамда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини давлат ижтимоий суғуртаси ҳисобидан тўлаш назарда тутилмоқда.
Ҳозир ўзини ўзи банд қилган шахслар давлат ижтимоий суғурта тизимида ихтиёрий асосда иштирок этиши мумкин.
Лойиҳа ҳозирча жамоатчилик муҳокамаси босқичида. Ундаги нормалар якуний қарор қабул қилинишига қадар ўзгариши мумкин.
Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по пенсионной системе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2026
Ўзбекистонда пенсия тизимида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
Янгиликлар лентаси
0