https://sputniknews.uz/20260715/uzbekistan-pensiya-tizim-ozgarishlar-59036636.html
Ўзбекистонда пенсия тизимида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
Ўзбекистонда пенсия тизимида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда пенсия ҳисоблашда иш ҳақи даврини 5 йилдан 20 йилгача узайтириш таклиф қилинди. 2027 йилдан юқори иш ҳақи чегараси 6,6 млн сўмгача оширилиб, янги пенсионерлар пенсияси 8 фоизга кўпайиши мумкинлиги айтилди.
2026-07-15T09:28+0500
2026-07-15T09:28+0500
2026-07-15T09:37+0500
пенсия
нафақа
шавкат мирзиёев
жамият
ислоҳотлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/0f/59036291_0:96:1900:1165_1920x0_80_0_0_200e21e66588940aed65d46044c8e904.jpg
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Ўзбекистонда пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақи даврини 5 йилдан 20 йилгача узайтириш таклиф қилинди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида пенсия тизимини ислоҳ қилишга оид таклифлар тақдимотида маълум қилинди. Ҳозир пенсия охирги 10 йиллик меҳнат фаолиятидаги 5 йиллик иш ҳақи асосида ҳисобланади. Бунда ойликнинг 6 миллион сўмдан юқори қисми ҳисобга олинмайди.Таклифга кўра, пенсия ҳисобланадиган иш ҳақи даври 20 йилгача узайтирилади. Фуқаро кам даромад олган айрим даврлар эса умумий ҳисобдан чиқарилиши мумкин.Шунингдек, 2027 йилдан пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақининг энг юқори миқдорини 6 миллион сўмдан 6,6 миллион сўмга ошириш режалаштирилмоқда.Жамғариб бориладиган пенсия тизими бўйича ҳам янги механизм таклиф этилди. Ҳозир фуқаролар иш ҳақининг 0,1 фоизи шахсий пенсия ҳисобварағига ўтказилади. Ушбу маблағларга йиллик 10 фоиз даромад ҳисобланади.Ойлиги 7,6 миллион сўмгача бўлган фуқаро иш ҳақининг 5 фоизини ушбу ҳисобвараққа ўтказса, давлат унинг ҳисобига қўшимча 2,5 фоиз маблағ қўшиши мумкин.Ойлиги 7,6 миллион сўмдан юқори бўлганлар учун эса шу чегарадан ошган қисми бўйича тўланган ижтимоий солиқнинг 1 фоизини шахсий пенсия ҳисобварағига йўналтириш таклиф қилинди.Давлат раҳбари таклифларни аҳоли ва кенг жамоатчилик иштирокида очиқ муҳокама қилишни топширди. Шунингдек, хусусий ва корпоратив пенсия тизимларини жорий этиш бўйича қонун лойиҳаси тайёрланади.
https://sputniknews.uz/20250910/uzbekistan-pensiya-yosh-51877992.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/0f/59036291_0:0:1688:1266_1920x0_80_0_0_26db9e3d3c57d465042b9270da4e48b9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
пенсия, нафақа, шавкат мирзиёев, жамият, ислоҳотлар
пенсия, нафақа, шавкат мирзиёев, жамият, ислоҳотлар
Ўзбекистонда пенсия тизимида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
09:28 15.07.2026 (янгиланди: 09:37 15.07.2026) Пенсия ҳисоблашда фуқаронинг 20 йиллик иш ҳақини инобатга олиш ва паст даромад олинган айрим даврларни ҳисобдан чиқариш таклиф этилмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Ўзбекистонда пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақи даврини 5 йилдан 20 йилгача узайтириш таклиф қилинди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида пенсия тизимини ислоҳ қилишга оид таклифлар тақдимотида
маълум қилинди.
Ҳозир пенсия охирги 10 йиллик меҳнат фаолиятидаги 5 йиллик иш ҳақи асосида ҳисобланади. Бунда ойликнинг 6 миллион сўмдан юқори қисми ҳисобга олинмайди.
Таклифга кўра, пенсия ҳисобланадиган иш ҳақи даври 20 йилгача узайтирилади. Фуқаро кам даромад олган айрим даврлар эса умумий ҳисобдан чиқарилиши мумкин.
Шунингдек, 2027 йилдан пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақининг энг юқори миқдорини 6 миллион сўмдан 6,6 миллион сўмга ошириш режалаштирилмоқда.
Ҳисоб-китобларга кўра, янги тартиб асосида пенсияга чиқадиган фуқароларнинг пенсияси ҳозиргига нисбатан 8 фоизга кўпайиши мумкин.
Жамғариб бориладиган пенсия тизими бўйича ҳам янги механизм таклиф этилди. Ҳозир фуқаролар иш ҳақининг 0,1 фоизи шахсий пенсия ҳисобварағига ўтказилади. Ушбу маблағларга йиллик 10 фоиз даромад ҳисобланади.
Ойлиги 7,6 миллион сўмгача бўлган фуқаро иш ҳақининг 5 фоизини ушбу ҳисобвараққа ўтказса, давлат унинг ҳисобига қўшимча 2,5 фоиз маблағ қўшиши мумкин.
Ойлиги 7,6 миллион сўмдан юқори бўлганлар учун эса шу чегарадан ошган қисми бўйича тўланган ижтимоий солиқнинг 1 фоизини шахсий пенсия ҳисобварағига йўналтириш таклиф қилинди.
Давлат раҳбари таклифларни аҳоли ва кенг жамоатчилик иштирокида очиқ муҳокама қилишни топширди. Шунингдек, хусусий ва корпоратив пенсия тизимларини жорий этиш бўйича қонун лойиҳаси тайёрланади.