Ўзбекистонда 5,6 млрд долларлик пулли автомобиль йўллари қурилиши режалаштирилган

© Sputnik / Бахром ХатамовВесна в Ташкентской области
Весна в Ташкентской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.11.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда умумий узунлиги 593 километр бўлган бешта пулли йўл лойиҳасини амалга оширишга киришилди.
ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Автомобил йўллари қўмитасининг илмий-амалиёт марказида транспорт-логистика соҳаси инвесторлари ва тадбиркорлари билан учрашув ўтказмоқда.
Учрашувда йўл инфратузилмасини ривожлантириш, соҳага хусусий инвестицияларни жалб қилиш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Давлат раҳбари сўнгги 10 йилда йўл соҳасига 80 трлн сўм ажратилганини, натижада 7 минг километр йўл қайта қурилиб, 125 минг километр йўл таъмирланганини таъкидлади.
Мирзиёевнинг қайд этишича, соҳага хусусий инвестициялар орқали 20 млрд доллар маблағ жалб қилиш имконияти мавжуд.
Маълум қилинишича, ҳозир умумий қиймати 5,6 млрд доллар бўлган, жами 593 километр узунликдаги пулли йўлларни қуриш бўйича бешта лойиҳа бошланган.
Жумладан, Тошкент – Самарқанд йўналишида 2,2 млрд долларлик лойиҳа амалга оширилмоқда. Тошкент – Ангрен йўналишидаги 1,6 млрд долларлик лойиҳа бўйича тендер жараёнлари якунланмоқда.
Шунингдек, Тошкент – Чорвоқ, Самарқанд – Бухоро ва Тахтақорача довони йўналишларидаги жами 1,8 млрд долларлик лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини якунлаб, инвесторларга тақдим этиш топширилди.
Учрашувда йўл ва кўприклар қурилишига тадбиркорларни жалб қилиш масаласига ҳам эътибор қаратилди. Ҳудудларда умумий қиймати 4 млрд долларлик 131 та лойиҳа таклифи тайёрланган.
Ҳокимларга бир ой муддатда ҳар бир ҳудудда 1−2 тадан йўл ва кўприкни белгилаб, уларни қуриш, сақлаш ва бошқариш шарти билан инвесторларга таклиф этиш вазифаси юклатилди.
Бунда лойиҳалар тадбиркорларга тайёр техник-иқтисодий асослари билан тақдим этилади. Инвесторлар йўллар бўйида савдо ва сервис объектларини ташкил этиш ҳуқуқига ҳам эга бўлади. Президент бундай лойиҳаларни ҳар бир туманда амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.
Панорамный вид на озеро Чарвак. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2026
Тошкентдан Чорвоққа 35 дақиқада: янги пулли йўл қурилиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0