Тошкентдан Чорвоққа 35 дақиқада: янги пулли йўл қурилиши мумкин

© unsplash.com/Artem BryzgalovПанорамный вид на озеро Чарвак.
Панорамный вид на озеро Чарвак. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2026
Oбуна бўлиш
Лойиҳа доирасида узунлиги 52 километр бўлган замонавий автомобиль йўлини қуриш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Тошкент вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокимининг ўринбосари Шукуриллла Маҳмудов ҳамда Қатарнинг "Protocol Capital Group" ва Жанубий Кореянинг "Korea Expressway Corporation" компаниялари вакиллари иштирокида Тошкент–Чорвоқ пулли автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси юзасидан музокаралар ўтказилди.
Учрашувда лойиҳанинг техник ва инвестициявий жиҳатлари, замонавий йўл инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда ҳудуднинг транспорт салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Маълум қилинишича, лойиҳа доирасида узунлиги 52 километр бўлган замонавий автомобиль йўлини қуриш режалаштирилган. Йўлни 3 йил давомида барпо этиш кўзда тутилмоқда.
Ҳокимлик маълумотига кўра, йўл фойдаланишга топширилгандан сўнг Тошкентдан Чорвоқ сув омборигача бўлган йўлни босиб ўтиш вақти ҳозирги 1 соат 20 дақиқадан 35 дақиқагача қисқариши мумкин.
Ҳокимликка кўра, янги йўл аҳоли учун ҳаракатланиш қулайлигини ошириш, транспорт оқимини камайтириш ва тирбандликларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Из Ташкента вновь запустят прямые автобусные рейсы на Чарвак. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.03.2026
Тошкент-Чорвоқ мавсумий автобус ҳаракати қайта йўлга қўйилади: жадвал ва чипта нархи
Янгиликлар лентаси
0