https://sputniknews.uz/20261127/kiev-tramp-62339587.html
Киев учун огоҳлантириш: Трамп Рютте билан қўшма баёнотни тўлдирди
Киев учун огоҳлантириш: Трамп Рютте билан қўшма баёнотни тўлдирди
Sputnik Ўзбекистон
АҚШ президенти НАТО бош котиби билан келишмасдан қўшма ҳужжатни ўзгартирди. 27.11.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-11-27T17:18+0500
2026-11-27T17:18+0500
2026-11-27T17:18+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунёда
дональд трамп
украина
дунё янгиликлари
россия
нато
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/1b/62339884_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_ba4fb301c8215bda108d4c3182e44f76.jpg
ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп НАТО бош котиби Марк Рютте билан Украина можаросининг кенгайишига йўл қўймаслик тўғрисидаги қўшма баёнотини Киев учун огоҳлантириш билан тўлдирди.Пайшанба куни Трамп ва Рютте учрашуви якунлари бўйича баёнот эълон қилинди. Унда таъкидланишича, АҚШ президенти ва НАТО бош котиби Украинадаги вазият ҳамда Россия томонидан “уруш кўламини кенгайтиришга” олиб келиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатларга йўл қўймаслик муҳимлигини муҳокама қилган. Кейинроқ Америка раҳбари бу таърифни тўлдириб, Украина томонини ҳам вазминликка чақирди.Трамп ва Рютте ўртасидаги учрашув чоршанба куни кечқурун Америка етакчисининг Флоридадаги Мар-а-Лаго қароргоҳида бўлиб ўтди. Томонлар Украинадаги вазият, Эрон атрофидаги можаро, шунингдек, НАТОнинг Гаага ва Анқарадаги саммитлари якунлари ва мудофаа харажатларини ошириш масалаларини муҳокама қилди, дейилади қўшма баёнотда.Кейинроқ АҚШ президенти ижтимоий тармоғида Рюттега Хитойда Россия президенти Владимир Путин билан бўлиб ўтган музокаралар ҳақида маълумот берганини ёзди.“Politico” нашрининг исми ошкор этилмаган НАТО расмийсига таяниб хабар беришича, қўшма баёнотнинг биринчи варианти Оқ уй ва альянс томонидан келишилган, АҚШ раҳбари эса ижтимоий тармоғидаги талқинини мустақил равишда ва мувофиқлаштиришсиз эълон қилган.Қайд этилишича, бу ҳолат, жумладан, Трампнинг Вашингтоннинг Россия ҳудудидаги инфратузилмага зарба беришга уринишларни тўхтатиш ҳақидаги чақириқларини эътиборсиз қолдиришда давом этаётган Владимир Зеленскийдан норозилигини билдиради.
https://sputniknews.uz/20261127/ei-aqsh-ukrainani-62332657.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/1b/62339884_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_f61c50272871e5c07e132dc7b80aeab2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, дональд трамп, украина, дунё янгиликлари, россия, нато
дунёда, дональд трамп, украина, дунё янгиликлари, россия, нато
Киев учун огоҳлантириш: Трамп Рютте билан қўшма баёнотни тўлдирди
АҚШ президенти НАТО бош котиби билан келишмасдан қўшма ҳужжатни ўзгартирди.
ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп НАТО бош котиби Марк Рютте билан Украина можаросининг кенгайишига йўл қўймаслик тўғрисидаги қўшма баёнотини Киев учун огоҳлантириш билан тўлдирди.
Пайшанба куни Трамп ва Рютте учрашуви якунлари бўйича баёнот эълон қилинди. Унда таъкидланишича, АҚШ президенти ва НАТО бош котиби Украинадаги вазият ҳамда Россия томонидан “уруш кўламини кенгайтиришга” олиб келиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатларга йўл қўймаслик муҳимлигини муҳокама қилган. Кейинроқ Америка раҳбари бу таърифни тўлдириб, Украина томонини ҳам вазминликка чақирди.
“Биз, шунингдек, Россия ва Украина урушнинг кучайишига олиб келиши мумкин бўлган ҳар қандай, қасддан ёки бехосдан қилинган ҳаракатлардан тийилишлари қанчалик муҳимлигини батафсил муҳокама қилдик”, - деб ёзди АҚШ президенти ўзининг "Truth Social" ижтимоий тармоғида.
Трамп ва Рютте ўртасидаги учрашув чоршанба куни кечқурун Америка етакчисининг Флоридадаги Мар-а-Лаго қароргоҳида бўлиб ўтди. Томонлар Украинадаги вазият, Эрон атрофидаги можаро, шунингдек, НАТОнинг Гаага ва Анқарадаги саммитлари якунлари ва мудофаа харажатларини ошириш масалаларини муҳокама қилди, дейилади қўшма баёнотда.
Кейинроқ АҚШ президенти ижтимоий тармоғида Рюттега Хитойда Россия президенти Владимир Путин билан бўлиб ўтган музокаралар ҳақида маълумот берганини ёзди.
“Politico” нашрининг исми ошкор этилмаган НАТО расмийсига таяниб хабар беришича, қўшма баёнотнинг биринчи варианти Оқ уй ва альянс томонидан келишилган, АҚШ раҳбари эса ижтимоий тармоғидаги талқинини мустақил равишда ва мувофиқлаштиришсиз эълон қилган.
Қайд этилишича, бу ҳолат, жумладан, Трампнинг Вашингтоннинг Россия ҳудудидаги инфратузилмага зарба беришга уринишларни тўхтатиш ҳақидаги чақириқларини эътиборсиз қолдиришда давом этаётган Владимир Зеленскийдан норозилигини билдиради.