https://sputniknews.uz/20261127/ei-aqsh-ukrainani-62332657.html
Politico: ЕИ ва АҚШ ўртасида Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича келишмовчиликлар кучайяпти
Politico: ЕИ ва АҚШ ўртасида Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича келишмовчиликлар кучайяпти
Sputnik Ўзбекистон
Америка етакчиси Украинани қўллаб-қувватлаш учун “миллиардлаб долларлар беҳуда” сарфланаётгани ҳақида фикрини ЕИ эътиборсиз қолдирган. 27.11.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-11-27T10:57+0500
2026-11-27T10:57+0500
2026-11-27T10:57+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунёда
дунё янгиликлари
ақш
европа иттифоқи
украина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/05/23778422_0:159:3076:1889_1920x0_80_0_0_dd14e6f996635a50c54902a80cda7882.jpg
ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. АҚШ ва Европа Иттифоқининг Украинани қўллаб-қувватлашга турлича ёндашуви Вашингтон ва Брюссель позициялари ўртасидаги “ўсиб бораётган жарлик”дан далолат беради. Бу ҳақда Европанинг “Politico” нашри манбаларига таянган ҳолда хабар берди.Нашр маълумотларига кўра, 19 ноябрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп ва Владимир Зеленский ўртасидаги телефон мулоқоти чоғида Америка етакчиси Украинани қўллаб-қувватлаш учун “миллиардлаб долларлар беҳуда” сарфланаётгани ҳақида фикр билдирган.Бироқ, газетанинг ёзишича, бунга Киевга қўшимча молиявий ёрдам ажратишни кўриб чиқаётган Европа Иттифоқи раҳбарлари “деярли қулоқ солмаган”.Бундан ташқари, нашрнинг таъкидлашича, трансмиллий компанияларга рақамли солиқ солиш масаласида қарама-қаршилик кучаймоқда, бу эса АҚШ билан зиддиятга олиб келади.Шу билан бирга, баъзи мамлакатлар, жумладан, Швеция бу солиққа қарши. АҚШ Давлат департаменти вакили бу чоралар “Америка компанияларини камситиши ва истеъмолчиларга зарар етказишини” билдирган.Москва Ғарбнинг Украина режимига қурол етказиб бериши можарони чўзишини бир неча бор таъкидлаган ва қурол ортилган ҳар қандай транспорт Россия армиясининг қонуний нишонига айланишидан огоҳлантирган.
https://sputniknews.uz/20261120/tramp-evropa-kiev-62168612.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/05/23778422_174:0:2903:2047_1920x0_80_0_0_4bc47f18b34349244cb42cb44e8bd90a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, дунё янгиликлари, ақш, европа иттифоқи, украина
дунёда, дунё янгиликлари, ақш, европа иттифоқи, украина
Politico: ЕИ ва АҚШ ўртасида Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича келишмовчиликлар кучайяпти
Америка етакчиси Украинани қўллаб-қувватлаш учун “миллиардлаб долларлар беҳуда” сарфланаётгани ҳақида фикрини ЕИ эътиборсиз қолдирган.
ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. АҚШ ва Европа Иттифоқининг Украинани қўллаб-қувватлашга турлича ёндашуви Вашингтон ва Брюссель позициялари ўртасидаги “ўсиб бораётган жарлик”дан далолат беради. Бу ҳақда Европанинг “Politico” нашри манбаларига таянган ҳолда хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, 19 ноябрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп ва Владимир Зеленский ўртасидаги телефон мулоқоти чоғида Америка етакчиси Украинани қўллаб-қувватлаш учун “миллиардлаб долларлар беҳуда” сарфланаётгани ҳақида фикр билдирган.
Бироқ, газетанинг ёзишича, бунга Киевга қўшимча молиявий ёрдам ажратишни кўриб чиқаётган Европа Иттифоқи раҳбарлари “деярли қулоқ солмаган”.
Бундан ташқари, нашрнинг таъкидлашича, трансмиллий компанияларга рақамли солиқ солиш масаласида қарама-қаршилик кучаймоқда, бу эса АҚШ билан зиддиятга олиб келади.
Шу билан бирга, баъзи мамлакатлар, жумладан, Швеция бу солиққа қарши. АҚШ Давлат департаменти вакили бу чоралар “Америка компанияларини камситиши ва истеъмолчиларга зарар етказишини” билдирган.
Москва Ғарбнинг Украина режимига қурол етказиб бериши можарони чўзишини бир неча бор таъкидлаган ва қурол ортилган ҳар қандай транспорт Россия армиясининг қонуний нишонига айланишидан огоҳлантирган.