https://sputniknews.uz/20261127/fargona-62329668.html
Фарғона вилояти иқтисодий ривожлантирилади – президент вазифаларни белгилаб берди
Фарғона вилояти иқтисодий ривожлантирилади – президент вазифаларни белгилаб берди
Sputnik Ўзбекистон
Келгуси йилда вилоят экспорт ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш режалаштирилган. 27.11.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-11-27T09:34+0500
2026-11-27T09:34+0500
2026-11-27T09:47+0500
иқтисод
фарғона вилояти
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/1b/62329506_0:134:2560:1574_1920x0_80_0_0_02fe16d905da95b71a6121b7cf203fb0.jpg
ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятида ислоҳотлар натижадорлигини ошириш, маҳаллий саноатни жадал ривожлантириш ва аҳоли даромадларини кўпайтириш юзасидан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.Жорий йил якунига кўра вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 9,6 фоизга, саноат 8,5 фоизга, хизматлар ҳажми 16,3 фоизга ўсиши кутилмоқда.Вилоят саноатини ривожлантиришнинг янги моделига ўтиш бўйича таклифлар билдирилди. Бунда истиқболда талаб юқори бўладиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, йирик саноат корхоналари атрофида тармоқлараро кооперацияни кенгайтириш, илғор технологиялар ва замонавий бошқарув усулларини жорий этиш орқали корхоналар самарадорлигини ошириш назарда тутилмоқда.Ўзбекистон, Бешариқ ва Фарғона туманларидаги қарийб 1,5 минг гектар самарасиз фойдаланилаётган ер майдонларида махсус саноат зоналарини ташкил этиш таклифи маъқулланди.Шунингдек, Фарғона шаҳрида кимё саноати корхоналарининг бўш турган 24 гектар майдонида инновацион технопарк ташкил этиб, 300 миллион долларлик лойиҳаларни жойлаштириш, “Элтехсаноат” технопарки ҳудудини қўшимча 70 гектарга кенгайтириш ва Данғара туманида унинг филиалини очиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.Вилоятнинг туман ва шаҳарларида хорижлик шериклар билан ҳамкорликда қурилиш материаллари, кабель маҳсулотлари, шамол турбиналари, электробуслар, қуёш панеллари учун микрочиплар, электроскутерлар учун аккумуляторлар, автомобиль эҳтиёт қисмлари ва маиший техника ишлаб чиқариш бўйича истиқболли лойиҳалар тақдимот қилинди.Мавжуд имкониятларни ишга солиш ҳисобига 2027 йилда вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини камида 10 фоизга, саноат ишлаб чиқаришини 9 фоизга ошириш, 6,1 миллиард долларлик хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва экспорт ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш режалаштирилган.Туризм ва қишлоқ хўжалигиМарғилон, Қўқон ва Фарғона шаҳарларида йирик туристик мажмуаларни ташкил этиш, “Чимён-сой” бўйида, Данғара, Ёзёвон, Олтиариқ ва Сўх туманларида Паркент туманидаги илғор тажриба асосида замонавий туристик ва оилавий дам олиш масканларини барпо этиш режалари тақдим этилди.Фарғона, Қува ва Олтиариқ туманларидаги агростар компаниялари билан ҳамкорликда жами 37 минг гектар майдонда саноатлашган интенсив боғлар барпо этиш вазифаси қўйилди.Вилоятда 100 минг бош қорамол боқишга мўлжалланган йирик лойиҳаларни амалга ошириш, Бағдод ва Фурқат туманларини чорвачиликка ихтисослаштириш ҳамда Туркия тажрибаси асосида аҳоли хонадонларида паррандачиликни ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.Жорий йил якунига қадар вилоятда ишсизлик даражаси 3 фоизга, камбағаллик даражаси 2,7 фоизга тушиши кутилмоқда.Давлат раҳбари эндиликда аҳоли даромадларини ошириш ҳудуд раҳбарлари фаолиятини баҳолашнинг асосий мезонларидан бири бўлишини таъкидлади.2027 йилда бажариладиган чора-тадбирлар ҳисобига вилоятда 1,1 миллион нафар аҳолининг даромадини икки баравар ошириш мақсад қилинган.Бунинг учун ҳар йили вилоятнинг биттадан туман ёки шаҳрида 10 тадан маҳаллани саноат, савдо ва хизмат кўрсатишга чуқур ихтисослаштириш кўзда тутилмоқда.Ёзёвон, Бешариқ, Фурқат ва Риштон туманларининг камида 10 тадан маҳалласида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш, Олтиариқ ва Фарғона туманларидаги 41 та маҳаллада жами 8,5 минг гектар майдонда ўрикчилик ва узумчилик кооперацияларини ташкил этиш режалаштирилган.Марғилон ва Фарғона шаҳарлари ҳамда Учкўприк туманидаги тўртта техникумда чет элда ишлаш истагидаги фуқароларни Германия ва Жанубий Корея стандартлари асосида касбга тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш таклиф этилди. Бу орқали йилига 6 минг нафар фуқарони хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун тайёрлаш кўзда тутилмоқда.
https://sputniknews.uz/20261011/fargona-saudiya-61105913.html
фарғона вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/1b/62329506_143:0:2418:1706_1920x0_80_0_0_79ce2ddc5d76367d9cd0f8c5562c2da9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, фарғона вилояти, шавкат мирзиёев
иқтисод, фарғона вилояти, шавкат мирзиёев
Фарғона вилояти иқтисодий ривожлантирилади – президент вазифаларни белгилаб берди
09:34 27.11.2026 (янгиланди: 09:47 27.11.2026) Келгуси йилда вилоят экспорт ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятида ислоҳотлар натижадорлигини ошириш, маҳаллий саноатни жадал ривожлантириш ва аҳоли даромадларини кўпайтириш юзасидан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати
хабар берди. Жорий йил якунига кўра вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 9,6 фоизга, саноат 8,5 фоизга, хизматлар ҳажми 16,3 фоизга ўсиши кутилмоқда.
Вилоят саноатини ривожлантиришнинг янги моделига ўтиш бўйича таклифлар билдирилди. Бунда истиқболда талаб юқори бўладиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, йирик саноат корхоналари атрофида тармоқлараро кооперацияни кенгайтириш, илғор технологиялар ва замонавий бошқарув усулларини жорий этиш орқали корхоналар самарадорлигини ошириш назарда тутилмоқда.
Ўзбекистон, Бешариқ ва Фарғона туманларидаги қарийб 1,5 минг гектар самарасиз фойдаланилаётган ер майдонларида махсус саноат зоналарини ташкил этиш таклифи маъқулланди.
Шунингдек, Фарғона шаҳрида кимё саноати корхоналарининг бўш турган 24 гектар майдонида инновацион технопарк ташкил этиб, 300 миллион долларлик лойиҳаларни жойлаштириш, “Элтехсаноат” технопарки ҳудудини қўшимча 70 гектарга кенгайтириш ва Данғара туманида унинг филиалини очиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Вилоятнинг туман ва шаҳарларида хорижлик шериклар билан ҳамкорликда қурилиш материаллари, кабель маҳсулотлари, шамол турбиналари, электробуслар, қуёш панеллари учун микрочиплар, электроскутерлар учун аккумуляторлар, автомобиль эҳтиёт қисмлари ва маиший техника ишлаб чиқариш бўйича истиқболли лойиҳалар тақдимот қилинди.
Мавжуд имкониятларни ишга солиш ҳисобига 2027 йилда вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини камида 10 фоизга, саноат ишлаб чиқаришини 9 фоизга ошириш, 6,1 миллиард долларлик хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва экспорт ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш режалаштирилган.
Туризм ва қишлоқ хўжалиги
Марғилон, Қўқон ва Фарғона шаҳарларида йирик туристик мажмуаларни ташкил этиш, “Чимён-сой” бўйида, Данғара, Ёзёвон, Олтиариқ ва Сўх туманларида Паркент туманидаги илғор тажриба асосида замонавий туристик ва оилавий дам олиш масканларини барпо этиш режалари тақдим этилди.
Фарғона, Қува ва Олтиариқ туманларидаги агростар компаниялари билан ҳамкорликда жами 37 минг гектар майдонда саноатлашган интенсив боғлар барпо этиш вазифаси қўйилди.
Вилоятда 100 минг бош қорамол боқишга мўлжалланган йирик лойиҳаларни амалга ошириш, Бағдод ва Фурқат туманларини чорвачиликка ихтисослаштириш ҳамда Туркия тажрибаси асосида аҳоли хонадонларида паррандачиликни ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Жорий йил якунига қадар вилоятда ишсизлик даражаси 3 фоизга, камбағаллик даражаси 2,7 фоизга тушиши кутилмоқда.
Давлат раҳбари эндиликда аҳоли даромадларини ошириш ҳудуд раҳбарлари фаолиятини баҳолашнинг асосий мезонларидан бири бўлишини таъкидлади.
2027 йилда бажариладиган чора-тадбирлар ҳисобига вилоятда 1,1 миллион нафар аҳолининг даромадини икки баравар ошириш мақсад қилинган.
Бунинг учун ҳар йили вилоятнинг биттадан туман ёки шаҳрида 10 тадан маҳаллани саноат, савдо ва хизмат кўрсатишга чуқур ихтисослаштириш кўзда тутилмоқда.
Ёзёвон, Бешариқ, Фурқат ва Риштон туманларининг камида 10 тадан маҳалласида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш, Олтиариқ ва Фарғона туманларидаги 41 та маҳаллада жами 8,5 минг гектар майдонда ўрикчилик ва узумчилик кооперацияларини ташкил этиш режалаштирилган.
Марғилон ва Фарғона шаҳарлари ҳамда Учкўприк туманидаги тўртта техникумда чет элда ишлаш истагидаги фуқароларни Германия ва Жанубий Корея стандартлари асосида касбга тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш таклиф этилди. Бу орқали йилига 6 минг нафар фуқарони хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун тайёрлаш кўзда тутилмоқда.