https://sputniknews.uz/20261011/fargona-saudiya-61105913.html
Фарғона Саудия компаниялари билан заргарлик соҳасида ҳамкорлик қилади
Фарғона Саудия компаниялари билан заргарлик соҳасида ҳамкорлик қилади
Sputnik Ўзбекистон
Вилоят ҳокими ҳамкорларга заргарлик соҳасини ривожлантириш борасидаги имкониятлар ҳақида маълумот берди. 11.10.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-10-11T17:11+0500
2026-10-11T17:11+0500
2026-10-11T17:11+0500
иқтисод
фарғона вилояти
саудия арабистони
заргарлик буюмлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/0b/61105750_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_a712aafd7d5d23636c97dbb4b467ff52.jpg
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Фарғона вилояти Саудия Арабистонининг “Kunzite Jewelry” ва “Charmant” компаниялари билан заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.Ҳамкорлик меморандуми вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг Саудия Арабистонига ишчи ташрифи доирасида имзоланди.Бозоров Саудия компаниялари билан вилоят заргарлик саноатига хорижий инвестицияларни жалб қилиш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.Ҳоким Фарғона вилоятининг саноат ва инвестиция салоҳияти, шунингдек, тадбиркорликни ривожлантириш учун яратилган шароитлар ҳақида маълумот берди.Миллий заргарлик санъати анъаналарини замонавий технологиялар ва халқаро тажриба билан уйғунлаштириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.Ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари қаторида қўшилган қиймати юқори маҳсулотлар ишлаб чиқариш, экспорт бозорларини кенгайтириш, маҳаллий мутахассислар малакасини ошириш ва илғор ишлаб чиқариш амалиётларини жорий этиш қайд этилди.Ҳокимлик хабарига кўра, имзоланган меморандум Фарғона вилояти заргарлик саноатида амалий ҳамкорликни ривожлантириш ва қўшма ташаббусларни кейинги босқичда ишлаб чиқишга қаратилган.
https://sputniknews.uz/20260410/zargarlik-56811948.html
фарғона вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/0b/61105750_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_b2d54234b99245431f705722cfcdbc74.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, фарғона вилояти, саудия арабистони, заргарлик буюмлари
иқтисод, фарғона вилояти, саудия арабистони, заргарлик буюмлари
Фарғона Саудия компаниялари билан заргарлик соҳасида ҳамкорлик қилади
Вилоят ҳокими ҳамкорларга заргарлик соҳасини ривожлантириш борасидаги имкониятлар ҳақида маълумот берди.
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Фарғона вилояти Саудия Арабистонининг “Kunzite Jewelry” ва “Charmant” компаниялари билан заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги
хабар берди. Ҳамкорлик меморандуми вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг Саудия Арабистонига ишчи ташрифи доирасида имзоланди.
Бозоров Саудия компаниялари билан вилоят заргарлик саноатига хорижий инвестицияларни жалб қилиш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.
Ҳоким Фарғона вилоятининг саноат ва инвестиция салоҳияти, шунингдек, тадбиркорликни ривожлантириш учун яратилган шароитлар ҳақида маълумот берди.
Миллий заргарлик санъати анъаналарини замонавий технологиялар ва халқаро тажриба билан уйғунлаштириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари қаторида қўшилган қиймати юқори маҳсулотлар ишлаб чиқариш, экспорт бозорларини кенгайтириш, маҳаллий мутахассислар малакасини ошириш ва илғор ишлаб чиқариш амалиётларини жорий этиш қайд этилди.
Ҳокимлик хабарига кўра, имзоланган меморандум Фарғона вилояти заргарлик саноатида амалий ҳамкорликни ривожлантириш ва қўшма ташаббусларни кейинги босқичда ишлаб чиқишга қаратилган.