https://sputniknews.uz/20260410/zargarlik-56811948.html
Заргарлик билан шуғулланувчи тадбиркорларга ҚҚСнинг бир қисми қайтарилади
Заргарлик билан шуғулланувчи тадбиркорларга ҚҚСнинг бир қисми қайтарилади
Sputnik Ўзбекистон
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва (ёки) уларни чакана сотиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорларга 2026 йил 1 январдан солиқнинг 80 фоизи республика бюджетидан қайтарилади.Тадбиркор солиқ ҳисоботини тақдим этгандан сўнг, лекин 3 ойдан кечиктирмасдан тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш учун мурожаат қилишга ҳақли.
2026-04-10T10:26+0500
2026-04-10T10:26+0500
2026-04-10T10:26+0500
иқтисод
заргарлик буюмлари
ққс
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/1a/35383980_0:256:2730:1792_1920x0_80_0_0_159ed686a48d2de1bf13d800fd16dbed.jpg
ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. “Заргарлик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш ҳамда қўшилган қиймат солиғи базасини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик низом тасдиқланди.Ушбу вақтинчалик низом 2028 йил 1 январга қадар амал қилади.Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва (ёки) уларни чакана сотиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорларга 2026 йил 1 январдан солиқнинг 80 фоизи республика бюджетидан қайтарилади.Тадбиркор солиқ ҳисоботини тақдим этгандан сўнг, лекин 3 ойдан кечиктирмасдан тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш учун мурожаат қилишга ҳақли.Тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш учун мурожаат автоматлаштирилган дастур орқали кўриб чиқилади.Солиқнинг бир қисми қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилганда автоматик равишда қайтарилади:Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар солиқ базасини заргарлик буюмлари ва ярим тайёр маҳсулотларни реализация қилиш нархи ҳамда улар таркибидаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар нархи ўртасидаги ижобий фарқдан келиб чиқиб аниқлайди.
https://sputniknews.uz/20251015/aholi-zargar-buyum-talab-52717912.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/1a/35383980_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_d89b3e11dff83ca28b58d4b83e7bd089.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
заргарлик ққс солиқ қайтариш қонун низом
заргарлик ққс солиқ қайтариш қонун низом
Заргарлик билан шуғулланувчи тадбиркорларга ҚҚСнинг бир қисми қайтарилади
Солиқнинг бир қисми қатор шартлар тўлиқ бажарилганда автоматик равишда қайтарилади.
ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. “Заргарлик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш ҳамда қўшилган қиймат солиғи базасини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик низом
тасдиқланди. Ушбу вақтинчалик низом 2028 йил 1 январга қадар амал қилади.
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва (ёки) уларни чакана сотиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорларга 2026 йил 1 январдан солиқнинг 80 фоизи республика бюджетидан қайтарилади.
Тадбиркор солиқ ҳисоботини тақдим этгандан сўнг, лекин 3 ойдан кечиктирмасдан тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш учун мурожаат қилишга ҳақли.
Тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш учун мурожаат автоматлаштирилган дастур орқали кўриб чиқилади.
Солиқнинг бир қисми қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилганда автоматик равишда қайтарилади:
ҳисобот даврида тақдим этилган солиқ ҳисоботига мувофиқ ҳисобланган солиқ ушбу ҳисобот даврининг 1-санасидан 20-санасига қадар бюджетга тўлиқ тўланганда;
ҳисобот даврида солиқ даврида заргарлик буюмларини ўзида ишлаб чиқарилган ва (ёки) сотишдан (реализация) қилишдан умумий тушум товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган даромаднинг камида 80 фоизини ташкил қилганда;
ҳисобварақ-фактураларда ёки назорат-касса техникаси чекларида реализация қилинган товарлар (хизматлар) номенклатураси ҳамда фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига ёки амалга ошириладиган турларига мувофиқ бўлган идентификация кодлари акс эттирилган қисмига нисбатан.
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар солиқ базасини заргарлик буюмлари ва ярим тайёр маҳсулотларни реализация қилиш нархи ҳамда улар таркибидаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар нархи ўртасидаги ижобий фарқдан келиб чиқиб аниқлайди.