Президент заргарларни қўллаб-қувватловчи қарорни имзолади

© Пресс-служба ГТКЗолотые украшения
Золотые украшения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2025
Oбуна бўлиш
Ҳужжатга кўра, қимматбаҳо металлар савдосидаги чегирмалар узайтирилди ва соҳада янги талаблар жорий этилади
ТОШКЕНТ, 15 окт – Sputnik. “Заргарлик соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–303-сонли президент қарори қабул қилинди.
Қарордан кўзланган мақсад, заргарлик соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама кўмаклашиш ҳамда аҳолининг юқори сифатли маҳаллий заргарлик буюмларига бўлган талабини қондириш этиб белгиланди.
2022 йил 23 декабрдаги ПҚ–452-сонли Президент қарорига мувофиқ қимматбаҳо металларни биржа савдолари ҳамда тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотишда бериладиган чегирмаларнинг амал қилиш муддати 2029 йил 1 февралга қадар узайтирилди.
2026 йил 1 февралдан бошлаб чегирмалардан фойдаланадиган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантиришда қуйидаги қўшимча мезонлар инобатга олинади:
яратилган янги иш ўринларига ишга қабул қилинган заргарлар билан белгиланган тартибда меҳнат шартномаси тузилгани ва уларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг тўрт бараваридан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи ҳисоблангани ҳамда ушбу ҳолат солиқ органлари томонидан тасдиқлангани;
заргарлик марказларида камида бир ой давомида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъекти бўлиши.
Повседневная жизнь Бухары - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2025
Ўзбекистон ҳудудларида заргарлик марказлари очилади
Янгиликлар лентаси
0