https://sputniknews.uz/20261127/eotb-ozbekiston-62352963.html
Аэропорт, тезюрар темир йўл ва ГЭСлар: ЕOТБ Ўзбекистонда қайси лойиҳаларни кўриб чиқмоқда
Аэропорт, тезюрар темир йўл ва ГЭСлар: ЕOТБ Ўзбекистонда қайси лойиҳаларни кўриб чиқмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Ўзбекистон компаниялари билан агросаноат, автомобилсозлик ва логистика лойиҳаларини молиялаштириш бўйича қатор битимлар имзоланди. 27.11.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-11-27T17:57+0500
2026-11-27T17:57+0500
2026-11-27T17:57+0500
видео
ўзбекистон
евроосиё тараққиёт банки (еотб)
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/1b/62353869_48:0:1852:1015_1920x0_80_0_0_7d63ef39caf5d55087fa1a38051f7eb6.jpg
Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) Ўзбекистонда янги аэропортлар ва тезюрар темир йўллар қурилишидан тортиб гидроэнергетика ва металлургияни ривожлантиришгача бўлган йирик инфратузилма лойиҳаларида иштирок этиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда ЕОТБ бошқаруви раиси Николай Подгузов Тошкентда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.У Тошкент ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида янги аэропорт қурилиши, шунингдек, Тошкент-Самарқанд ва Тошкент-Андижон тезюрар темир йўл магистралларини истиқболли ташаббуслар қаторига киритди. Подгузовнинг сўзларига кўра, банк гидроэнергетикани ривожлантириш ва замонавий металлургия корхонасини ташкил этишга ҳам қизиқиш билдирмоқда.Томонлар "Ўзбекгидроэнерго" АЖ билан ҳамкорликни алоҳида муҳокама қилди. ЕОТБ кичик гидроэнергетика ва гидро тўплаш электр станцияларини ривожлантириш, мавжуд ускуналарни модернизация қилиш ва янги лойиҳаларни тайёрлашни қўллаб-қувватлаш ниятида. Йўналишлар орасида Пском ва Чорвоқ ГЭСлари, Юқори Тўпаланг тизими, шунингдек, Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги Қамбарота ГЭС-1 қурилишидаги эҳтимолий иштироки.Подгузовнинг айтишича, банк ва "Ўзбекгидроэнерго" бир неча ҳафта ичида потенциал битимларни тузишни режалаштирмоқда. Қўшма лойиҳаларни молиялаштириш 2027 йилнинг биринчи ярмида бошланиши кутилмоқда. Йирик ташаббуслар учун ЕОТБ бошқа халқаро молия ташкилотлари ва ривожланиш институтларининг маблағларини жалб қилиш ниятида.Шунингдек, Тошкентда Ўзбекистон компаниялари билан агросаноат, автомобилсозлик ва логистика лойиҳаларини молиялаштириш бўйича қатор битимлар имзоланди.Бундан ташқари, ЕОТБ ва Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси биргаликда лойиҳаларни молиялаштириш бўйича мутахассислар тайёрлашга келишиб олди. Ўқитиш 2027 йилнинг биринчи чорагида бошланиши режалаштирилган.Батафсил - Sputnik видеосида.
https://sputniknews.uz/20261125/eabr-uzbekistan-loyihalar-62286693.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/1b/62353869_273:0:1626:1015_1920x0_80_0_0_e24fef3333251ebfa7025633ef737d3b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
видео, ўзбекистон, евроосиё тараққиёт банки (еотб), ҳамкорлик
видео, ўзбекистон, евроосиё тараққиёт банки (еотб), ҳамкорлик
Аэропорт, тезюрар темир йўл ва ГЭСлар: ЕOТБ Ўзбекистонда қайси лойиҳаларни кўриб чиқмоқда
Тошкентда Ўзбекистон компаниялари билан агросаноат, автомобилсозлик ва логистика лойиҳаларини молиялаштириш бўйича қатор битимлар имзоланди.
Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) Ўзбекистонда янги аэропортлар ва тезюрар темир йўллар қурилишидан тортиб гидроэнергетика ва металлургияни ривожлантиришгача бўлган йирик инфратузилма лойиҳаларида иштирок этиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда ЕОТБ бошқаруви раиси Николай Подгузов Тошкентда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
У Тошкент ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида янги аэропорт қурилиши, шунингдек, Тошкент-Самарқанд ва Тошкент-Андижон тезюрар темир йўл магистралларини истиқболли ташаббуслар қаторига киритди. Подгузовнинг сўзларига кўра, банк гидроэнергетикани ривожлантириш ва замонавий металлургия корхонасини ташкил этишга ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Томонлар "Ўзбекгидроэнерго" АЖ билан ҳамкорликни алоҳида муҳокама қилди. ЕОТБ кичик гидроэнергетика ва гидро тўплаш электр станцияларини ривожлантириш, мавжуд ускуналарни модернизация қилиш ва янги лойиҳаларни тайёрлашни қўллаб-қувватлаш ниятида. Йўналишлар орасида Пском ва Чорвоқ ГЭСлари, Юқори Тўпаланг тизими, шунингдек, Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги Қамбарота ГЭС-1 қурилишидаги эҳтимолий иштироки.
Подгузовнинг айтишича, банк ва "Ўзбекгидроэнерго" бир неча ҳафта ичида потенциал битимларни тузишни режалаштирмоқда. Қўшма лойиҳаларни молиялаштириш 2027 йилнинг биринчи ярмида бошланиши кутилмоқда. Йирик ташаббуслар учун ЕОТБ бошқа халқаро молия ташкилотлари ва ривожланиш институтларининг маблағларини жалб қилиш ниятида.
Шунингдек, Тошкентда Ўзбекистон компаниялари билан агросаноат, автомобилсозлик ва логистика лойиҳаларини молиялаштириш бўйича қатор битимлар имзоланди.
Бундан ташқари, ЕОТБ ва Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси биргаликда лойиҳаларни молиялаштириш бўйича мутахассислар тайёрлашга келишиб олди. Ўқитиш 2027 йилнинг биринчи чорагида бошланиши режалаштирилган.
Батафсил -
Sputnik видеосида.