Пресс-центр Sputnik Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

ЕОТБ: Ўзбекистонда рақамли лойиҳалар ва мигрантлар учун сунъий интеллект имкониятлари

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
ЕОТБ Ўзбекистонда рақамли лойиҳаларни амалга ошириш ва меҳнат мигрантлари учун сунъий интеллектдан фойдаланиш имкониятларини ўрганмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) Ўзбекистонда кўчмас мулк ва омборхона инфратузилмаси соҳасида рақамли лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини ўрганмоқда.
Бу ҳақда ЕОТБ бошқаруви раиси ўринбосари Тигран Саркисян Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази иштирокидаги видеокўприкда маълум қилди.
Ўзбекистон Санкт-Петербургнинг кўчмас мулк бозорига оид рақамли ечимларига қизиқиш билдирмоқда.
Ушбу ечимлар кўчмас мулк объектларининг жойлашуви ва мавжуд хизматлар ҳақидаги маълумотларни бирлаштириб, бозор иштирокчиларини тўлиқ ва ишончли ахборот билан таъминлаш имконини беради. ЕОТБ Ўзбекистонда шундай лойиҳани амалга ошириш бўйича келиб тушган аризани кўриб чиқмоқда.
Ўзбекистон қизиқиш билдираётган яна бир йўналиш — рақамли технологиялар асосида замонавий омборхона инфратузилмасини ривожлантириш. Ушбу масалалар Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги вакиллари билан учрашувда муҳокама қилинди.
Саркисян банкнинг рақамли лойиҳалар танловида ўзбекистонлик АТ-компаниялар фаол иштирок этишига умид билдирди. Танловдан мақсад — рақамли ечимларни ривожлантириш ва минтақа мамлакатлари интеграциясига хизмат қилувчи ташаббусларни қўллаб-қувватлаш.
У "ЕОИИда иш" платформасига ҳам алоҳида тўхталди. Платформанинг ҳар бир мамлакат қонунчилигига мослаштирилган миллий сегментлари мавжуд.
Келгусида платформада сунъий интеллектдан кенгроқ фойдаланиш режалаштирилмоқда. Бу иш қидирувчиларга муайян мамлакатда ишга жойлашиш, рухсатномаларни расмийлаштириш, рўйхатдан ўтиш ва бошқа тартиб-қоидалар ҳақида долзарб маълумот олиш имконини беради.
Саркисяннинг фикрича, сунъий интеллект Евроосиё интеграциясини янада ривожлантириш воситаларидан бирига айланиши мумкин. Янги технологияларни биргаликда жорий этиш меҳнат унумдорлигини ошириш ва глобал муаммоларни ҳамкорликда ҳал этишга ёрдам беради.
У давлатларнинг тенг ҳуқуқлилигини ЕОИИнинг асосий тамойилларидан бири деб атади. Иқтисодиёти ҳажми ва аҳолиси сонидан қатъи назар, ҳар бир аъзо мамлакат қарорлар қабул қилишда тенг овоз ва вето ҳуқуқига эга.
Батафсил — видеомизда.
Министр внутренних дел РФ Владимир Колокольцев. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2026
Россия ички ишлар вазири миграция назорати натижалари ва режалар ҳақида маълумот берди
Янгиликлар лентаси
0