Россия ички ишлар вазири миграция назорати натижалари ва режалар ҳақида маълумот берди

© POOL / Медиабанкка ўтишМинистр внутренних дел РФ Владимир Колокольцев. Архивное фото
Министр внутренних дел РФ Владимир Колокольцев. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2026
Oбуна бўлиш
Россия ИИВ раҳбари мигрантларни назорат қилиш, тиббий кўрик, ҳужжатларни расмийлаштириш ва мамлакатга кириш тақиқлари бўйича натижа ҳамда режаларни маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Россияда мигрантларни мобил илова орқали назорат қилиш тажрибасини бутун мамлакатга ёйиш, тиббий кўрикларни фақат давлат муассасаларида ўтказиш ва миграция ҳужжатларини расмийлаштиришда воситачилар иштирокини чеклаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Россия ички ишлар вазири Владимир Колокольцев Федерация Кенгашидаги "ҳукумат соати"да маълум қилди.
"Амина" бутун Россияда жорий этилиши мумкин
Колокольцев Москва ва Москва вилоятида мигрантларни "Амина" мобил иловаси орқали назорат қилиш тажрибасини юқори баҳолади.
Илова геолокация маълумотлари асосида хорижликларнинг қаерда эканини кузатиш имконини беради. Вазир ушбу амалиётни бутун мамлакат бўйлаб жорий этиш зарурлигини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, Москва минтақасида қоғоз ҳужжатлардан воз кечилиши натижасида тўққиз ойда сохта ҳужжатларни тайёрлаш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ жиноятлар уч баравар камайган.
Ҳозирча "Амина" орқали миграция назорати Москва шаҳри ва Москва вилоятида тажриба тариқасида амал қилмоқда. Уни бошқа ҳудудларга жорий этиш муддати эълон қилинмаган.
Тиббий кўрик ва ҳужжатларни расмийлаштириш
Россияда хорижликларни мажбурий тиббий кўрикдан ўтказишни фақат давлат тиббиёт муассасаларида ташкил этиш масаласи ишлаб чиқилмоқда.
Шунингдек, миграция ҳужжатларини қабул қилиш жараёнида воситачи ташкилотлар иштирокини истисно этиш режалаштирилган.
Бу вазифаларни Россия ИИВнинг Паспорт-виза хизмати ва Москва ҳукумати ҳузуридаги Кўп тармоқли миграция марказига юклаш кўзда тутилмоқда.
Мигрантлар тўпланиб яшайдиган ҳудудлар
Колокольцев Россия ИИВ минтақалар раҳбарлари учун мигрантлар анклавлари шаклланишининг олдини олиш ва мавжудларини тарқатиш бўйича тавсиялар тайёрлаганини билдирди.
290 минг хорижликнинг Россияга кириши тақиқланган
Колокольцев миграция назорати кучайтирилиши натижасида эришилган кўрсаткичларни ҳам маълум қилди:
290 минг хорижликнинг Россияга кириши 3 йилдан 10 йилгача тақиқланган. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан қарийб икки баравар кўп.
Сўнгги уч йилда 5 мингдан ортиқ собиқ хорижликнинг Россия фуқаролиги, асосан жиноят содир этгани учун, бекор қилинган.
Яшаш рухсатномасини беришни рад этиш ҳолатлари 13 бараварга ошган.
Россия фуқаролигига қабул қилинган хорижликлар сони учдан бир қисмга камайган.
Миграция қонунчилигини бузган 800 мингдан ортиқ хорижлик назоратдаги шахслар реестрига киритилган.
Мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайган
2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Россияда хорижий фуқаролар томонидан 20,6 мингта жиноят содир этилган. Бу 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 39,5 фоизга кам.
Мамлакатда қайд этилган жиноятлар орасида хорижликлар содир этганларининг улуши 3,4 фоизни ташкил этган.
Шунингдек, тўққиз ойда Россияга қарийб 7,5 миллион хорижлик кириб келган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 фоизга кам.
Россияда қонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган хорижликларнинг улуши 45 фоиздан 50 фоизга ошган. Ўн йил аввал бу кўрсаткич 25 фоиз бўлган.
2027 йилдан мигрантлар учун солиқ тўловлари ҳам ўзгаради
Россияда қабул қилинган қонунларга мувофиқ, 2027 йил 1 январдан айрим тоифадаги хорижий ходимларнинг жисмоний шахслар даромад солиғи бўйича аванс тўловлари оширилади.
Хусусан, Россияда яшовчи ва қарамоғидаги 18 ёшгача бўлган ҳар бир фарзанд учун аванс тўлови 50 фоизга кўпаяди. Айрим тоифаларда бу талаб бошқа қарамоқдаги оила аъзоларига ҳам татбиқ этилади.
Шунингдек, меҳнат мигрантлари ўзлари ва қарамоғидаги оила аъзоларини тегишли ҳудуддаги яшаш минимуми даражасида таъминлай олишлари талаб этилади.
Зампред Совбеза РФ Дмитрий Медведев дал интервью газете Ведомости - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2026
Россияда айрим мигрантларга жарима тўлаб, қонуний ишлашга қайтиш имкони берилиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0