https://sputniknews.uz/20261127/aviakompaniyalar-imtiyoz-engilliklar-62338184.html
Авиакомпаниялар учун қўшимча имтиёз ва енгилликлар берилади – тафсилотлар
Авиакомпаниялар учун қўшимча имтиёз ва енгилликлар берилади – тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Ҳаво кемалари, двигателлар ва агрегатлар ижарасига ҚҚСнинг ноль ставкаси қўлланилади, эҳтиёт қисмлар учун бож имтиёзи 2040-йилгача узайтирилади. 27.11.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-11-27T13:32+0500
2026-11-27T13:32+0500
2026-11-27T13:32+0500
иқтисод
ўзбекистон
имтиёз
авиаташувчи
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/12/48471357_0:63:1281:783_1920x0_80_0_0_139748ca62e60c4e25a84a7aa03d89f8.jpg
ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев резидент авиакомпаниялар учун қўшимча имтиёз ва енгилликлар жорий этилишини айтди.Хусусан:Президент мутасаддиларга резидент авиакомпанияларга эҳтиёт қисмлар импорти бўйича қўшилган қиймат солиғини бир кунда қайтариш тизимини йўлга қўйишни топширди.Маҳаллий учувчиларни тайёрлаш ва ишга олиш мажбуриятини олган авиакомпаниялар учун алоҳида енгилликлар берилади.Улар жалб қилган хорижлик мутахассисларга ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланади. Бундай мутахассисларга рухсатнома бериш учун йиғим миқдори 30 баробар камайтирилади.Яратилаётган шароитлар ҳисобига ҳаво кемаларининг сонини келгуси йилда 150 тага, 2030-йилга қадар камида 250 тага етказиш вазифаси қўйилди.Халқаро аэропортларнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадида улар 2030-йилгача мол-мулк ва ер солиқларидан озод этилади. Бунда тежалган маблағларни аэропортлар инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтириш шарт бўлади.Мирзиёев Ўзбекистон халқаро фуқаро авиацияси университетини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди.Бунинг учун Янги Тошкент ҳудудидан 20 гектар ер ажратилади. Университет ҳудудида замонавий кампус, ўқув-симуляция ва илмий-тадқиқот марказлари жойлашади.Маълумотларга кўра, сўнгги йилларда мамлакатда 11 та халқаро аэропорт замонавий талаблар асосида реконструкция қилинди. Мўйноқ, Қўқон, Зомин, Арнасой, Шаҳрисабз, Сариосиё ва Сўхдаги аэропортлар тикланиб, аэропортлар сони 18 тага етди. Урганч, Самарқанд, Бухоро ва Наманган аэропортлари хусусий шериклик асосида инвесторларга ишончли бошқарувга берилди.Жорий йилда авиация орқали йўловчи ташиш ҳажми 17 миллион нафарни ташкил этади, яқин йилларда мазкур кўрсаткични 25 миллион нафарга етказиш мақсад қилинган.Қайд этилишича, Саудия Арабистони, Япония ва Жанубий Корея компаниялари билан ҳамкорликда 1 минг 300 гектар майдонда янги халқаро аэропорт барпо этилмоқда.Ушбу аэропортга туташ 800 гектар майдонда 5 млрд долларлик “Aerocity” лойиҳаси амалга оширилади. Унда логистика ва электрон тижорат марказлари, нуфузли брендлар, замонавий меҳмонхоналар ва турар жойларни қамраб олган яхлит экотизим яратилади.Мутасаддиларга келгуси йилнинг 1-июлигача ҳудуднинг мастер-режасини якунлаб, маҳаллий ва хорижлик инвесторларга тақдим этиш топширилди.
https://sputniknews.uz/20261127/yuk-vagonlar-62337867.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/12/48471357_76:0:1203:845_1920x0_80_0_0_ba9897363b6b498d0aa9800e9cd83a0b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, имтиёз, авиаташувчи, шавкат мирзиёев
иқтисод, ўзбекистон, имтиёз, авиаташувчи, шавкат мирзиёев
Авиакомпаниялар учун қўшимча имтиёз ва енгилликлар берилади – тафсилотлар
Ҳаво кемалари, двигателлар ва агрегатлар ижарасига ҚҚСнинг ноль ставкаси қўлланилади, эҳтиёт қисмлар учун бож имтиёзи 2040-йилгача узайтирилади.
ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев резидент авиакомпаниялар учун қўшимча имтиёз ва енгилликлар жорий этилишини айтди.
келгуси йилдан авиаёқилғи нархи жаҳондаги ўртача нархга боғланган ҳолда шакллантирилади;
авиаёқилғи акциз солиғидан озод этилиб, қўшилган қиймат солиғининг ноль ставкаси қўлланилади;
эҳтиёт қисмлар учун божхона божи бўйича имтиёз 2040-йилгача узайтирилади;
ҳаво кемалари, двигателлар ва агрегатлар ижарасига ҳам қўшилган қиймат солиғининг нол ставкаси татбиқ этилади.
Президент мутасаддиларга резидент авиакомпанияларга эҳтиёт қисмлар импорти бўйича қўшилган қиймат солиғини бир кунда қайтариш тизимини йўлга қўйишни топширди.
Маҳаллий учувчиларни тайёрлаш ва ишга олиш мажбуриятини олган авиакомпаниялар учун алоҳида енгилликлар берилади.
Улар жалб қилган хорижлик мутахассисларга ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланади. Бундай мутахассисларга рухсатнома бериш учун йиғим миқдори 30 баробар камайтирилади.
Яратилаётган шароитлар ҳисобига ҳаво кемаларининг сонини келгуси йилда 150 тага, 2030-йилга қадар камида 250 тага етказиш вазифаси қўйилди.
Халқаро аэропортларнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадида улар 2030-йилгача мол-мулк ва ер солиқларидан озод этилади. Бунда тежалган маблағларни аэропортлар инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтириш шарт бўлади.
Мирзиёев Ўзбекистон халқаро фуқаро авиацияси университетини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди.
Бунинг учун Янги Тошкент ҳудудидан 20 гектар ер ажратилади. Университет ҳудудида замонавий кампус, ўқув-симуляция ва илмий-тадқиқот марказлари жойлашади.
Маълумотларга кўра, сўнгги йилларда мамлакатда 11 та халқаро аэропорт замонавий талаблар асосида реконструкция қилинди. Мўйноқ, Қўқон, Зомин, Арнасой, Шаҳрисабз, Сариосиё ва Сўхдаги аэропортлар тикланиб, аэропортлар сони 18 тага етди. Урганч, Самарқанд, Бухоро ва Наманган аэропортлари хусусий шериклик асосида инвесторларга ишончли бошқарувга берилди.
Жорий йилда авиация орқали йўловчи ташиш ҳажми 17 миллион нафарни ташкил этади, яқин йилларда мазкур кўрсаткични 25 миллион нафарга етказиш мақсад қилинган.
Қайд этилишича, Саудия Арабистони, Япония ва Жанубий Корея компаниялари билан ҳамкорликда 1 минг 300 гектар майдонда янги халқаро аэропорт барпо этилмоқда.
Ушбу аэропортга туташ 800 гектар майдонда 5 млрд долларлик “Aerocity” лойиҳаси амалга оширилади. Унда логистика ва электрон тижорат марказлари, нуфузли брендлар, замонавий меҳмонхоналар ва турар жойларни қамраб олган яхлит экотизим яратилади.
Мутасаддиларга келгуси йилнинг 1-июлигача ҳудуднинг мастер-режасини якунлаб, маҳаллий ва хорижлик инвесторларга тақдим этиш топширилди.