https://sputniknews.uz/20261126/zoravonlik-ota-qidiruv-62313013.html
Қизига йиллар давомида жинсий зўравонлик қилишда айбланаётган ота қидирувга берилди
Қизига йиллар давомида жинсий зўравонлик қилишда айбланаётган ота қидирувга берилди
Sputnik Ўзбекистон
Жиззах вилоятида вояга етмаган қизига нисбатан жинсий зўравонликда гумонланаётган ота қидирувга берилди. Қиз оилавий болалар уйига жойлаштирилиб, унинг хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилди.
2026-11-26T16:21+0500
2026-11-26T16:21+0500
2026-11-26T16:21+0500
жиноят
жиноят кодекси
зўравонлик
зўрлаш
бош прокуратура
ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
ҳодисалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/0f/46632043_0:141:1350:900_1920x0_80_0_0_b568bc39406e34dba41c1feb1cf7a1c5.jpg
ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Жиззах вилоятида вояга етмаган қизига нисбатан жинсий зўравонлик содир этганликда айбланаётган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.9 октябрь куни ички ишлар органлари ходимлари томонидан таълим муассасаларида ўтказилган профилактик тадбирлар давомида қизнинг сабабсиз дарсларга қатнашмаётгани аниқланган.Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Sputnik Ўзбекистонга маълум қилишича, 14 октябрь куни эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 119-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.Айбланувчи 11 сентябрь куни ишлаш мақсадида Россияга кетган. Унга нисбатан қидирув эълон қилинган, 19 октябрь куни эса суд сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаган.Маълум қилинишича, зўравонлик қиз биринчи синфда ўқиган даврдан бери давом этган бўлиши мумкин.Қизнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида у дастлаб ижтимоий кўмак марказига жойлаштирилган. Унга психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатилган, тиббий кўрик ва экспертизага йўналтирилган.Қизни оиласига қайтариш масаласи унинг хавфсизлиги, руҳий ҳолати ва манфаатлари ҳар томонлама баҳолангандан сўнг кўриб чиқилади.Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
https://sputniknews.uz/20260929/pedofillar-javobgarlik-60820407.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/0f/46632043_75:0:1275:900_1920x0_80_0_0_dd10e5877b2be0f4dc5b216b15df9fd0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жиноят, жиноят кодекси, зўравонлик, зўрлаш, бош прокуратура, ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, ҳодисалар
жиноят, жиноят кодекси, зўравонлик, зўрлаш, бош прокуратура, ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, ҳодисалар
Қизига йиллар давомида жинсий зўравонлик қилишда айбланаётган ота қидирувга берилди
Бош прокуратура маълумотига кўра, зўравонлик 2017 йилдан бери давом этган бўлиши мумкин. Қизнинг хавфсизлиги таъминланган.
ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Жиззах вилоятида вояга етмаган қизига нисбатан жинсий зўравонлик содир этганликда айбланаётган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳолат юзасидан
маълумот берди.
9 октябрь куни ички ишлар органлари ходимлари томонидан таълим муассасаларида ўтказилган профилактик тадбирлар давомида қизнинг сабабсиз дарсларга қатнашмаётгани аниқланган.
Мактаб психологи иштирокида ўтказилган суҳбат давомида қиз отаси томонидан жинсий зўравонликка учраганини маълум қилган.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Sputnik Ўзбекистонга маълум қилишича, 14 октябрь куни эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 119-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Айбланувчи 11 сентябрь куни ишлаш мақсадида Россияга кетган. Унга нисбатан қидирув эълон қилинган, 19 октябрь куни эса суд сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаган.
Маълум қилинишича, зўравонлик қиз биринчи синфда ўқиган даврдан бери давом этган бўлиши мумкин.
Қизнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида у дастлаб ижтимоий кўмак марказига жойлаштирилган. Унга психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатилган, тиббий кўрик ва экспертизага йўналтирилган.
Ҳозир қиз оилавий болалар уйига жойлаштирилган. Агентлик маълумотига кўра, унинг руҳий ҳолатида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда.
Қизни оиласига қайтариш масаласи унинг хавфсизлиги, руҳий ҳолати ва манфаатлари ҳар томонлама баҳолангандан сўнг кўриб чиқилади.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.