https://sputniknews.uz/20260929/pedofillar-javobgarlik-60820407.html
Педофиллар йиллар ўтса ҳам жавобгарликдан қоча олмайди, ота-оналар масъулияти хам кучаяди
Педофиллар йиллар ўтса ҳам жавобгарликдан қоча олмайди, ота-оналар масъулияти хам кучаяди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбод қамоқ жазоси таклиф қилинмоқда. Қонун лойиҳасида болаларни тергов ва судда ҳимоя қилиш, педагог ва ота-оналар масъулиятини ошириш ҳам кўзда тутилган.
2026-09-29T13:24+0500
2026-09-29T13:24+0500
2026-09-29T13:24+0500
болалар
қонунчилик
олий мажлис қонунчилик палатаси
жамият
жиноят кодекси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/11/47150575_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_53e30e2eef671a5a9df61b96a0820bf0.jpg
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тизимини кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.Агар лойиҳа Сенат томонидан маъқулланиб, президент имзоласа ва нормалар ўзгаришсиз қолса, болаларга нисбатан жинсий ва бошқа оғир жиноятлар учун жазолар кучаяди, жабрланган болаларнинг тергов ва суддаги ҳимояси кенгаяди, ота-она, педагог ва масъул шахслар жавобгарлиги ошади.Айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ14 ёшга тўлмаган боланинг номусига тегиш ёки унга нисбатан жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш учун узоқ муддатли ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланади.Вояга етмаганга қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш оғирлаштирувчи ҳолат ҳисобланади.Бир гуруҳ шахснинг 16 ёшга тўлмаган болага нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этиши ҳам оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланади.Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилганлик учун жазо кучайтирилади.Болани гумонланувчи билан юзлаштириш тартиби ўзгарадиЗўравонликдан жабрланган вояга етмаганни сўроқ қилиш жараёни видеоёзувга қайд этилади.Жинсий эркинликка қарши жиноятларда жабрланган бола билан гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчини юзлаштириш махсус тартибда ўтказилади.Зўравонликдан жабрланган ёки унга гувоҳ бўлган болаларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади.Педагог болага зўравонлик қилса, ишдан бўшатилиши мумкинБолага ғамхўрлик кўрсатмаслик, Болалар масалалари бўйича комиссия қарорларини бажармаслик ёки уларнинг ижросига тўсқинлик қилиш учун жавобгарлик белгиланади.Педагог таълим-тарбия жараёнида болага нисбатан зўравонлик содир этса, бу иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш учун ҳуқуқий асос бўлади.Шунингдек, болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш талабларини бузганлик учун ҳам жавобгарлик белгиланади.
https://sputniknews.uz/20260928/ota-ona-pedagog-javobgarlik-kuchaytirilish-60789917.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/11/47150575_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_5e7f2a301a0481644476d0b8419d7ca3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
болалар, қонунчилик, олий мажлис қонунчилик палатаси, жамият, жиноят кодекси
болалар, қонунчилик, олий мажлис қонунчилик палатаси, жамият, жиноят кодекси
Педофиллар йиллар ўтса ҳам жавобгарликдан қоча олмайди, ота-оналар масъулияти хам кучаяди
Қонун лойиҳаси ўзгаришсиз қабул қилинса, болаларга нисбатан жинсий жиноятларда жавобгарлик муддати қўлланмайди, ота-она ва педагоглар масъулияти эса кучайтирилади
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тизимини кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда
қабул қилди.
Агар лойиҳа Сенат томонидан маъқулланиб, президент имзоласа ва нормалар ўзгаришсиз қолса, болаларга нисбатан жинсий ва бошқа оғир жиноятлар учун жазолар кучаяди, жабрланган болаларнинг тергов ва суддаги ҳимояси кенгаяди, ота-она, педагог ва масъул шахслар жавобгарлиги ошади.
Айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ
14 ёшга тўлмаган боланинг номусига тегиш ёки унга нисбатан жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш учун узоқ муддатли ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланади.
Боланинг жинсий эркинлигига қарши жиноят содир этган шахс жавобгарликка тортиш муддати ўтгани сабабли жавобгарликдан, жазони ижро этиш муддати ўтгани учун эса жазодан озод қилинмайди.
Вояга етмаганга қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш оғирлаштирувчи ҳолат ҳисобланади.
Бир гуруҳ шахснинг 16 ёшга тўлмаган болага нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этиши ҳам оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланади.
Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилганлик учун жазо кучайтирилади.
Болани гумонланувчи билан юзлаштириш тартиби ўзгаради
Зўравонликдан жабрланган вояга етмаганни сўроқ қилиш жараёни видеоёзувга қайд этилади.
Жинсий эркинликка қарши жиноятларда жабрланган бола билан гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчини юзлаштириш махсус тартибда ўтказилади.
Агар болага нисбатан зўравонлик яқин шахс томонидан содир этилган бўлса, тергов ва суд жараёнида васийлик ва ҳомийлик органи вакили иштирок этади.
Зўравонликдан жабрланган ёки унга гувоҳ бўлган болаларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади.
Педагог болага зўравонлик қилса, ишдан бўшатилиши мумкин
Болага ғамхўрлик кўрсатмаслик, Болалар масалалари бўйича комиссия қарорларини бажармаслик ёки уларнинг ижросига тўсқинлик қилиш учун жавобгарлик белгиланади.
Болани тарбиялаш мажбуриятини бажармаслик, шаҳвоний шилқимлик қилиш ва никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни бузиш учун маъмурий жазолар кучайтирилади.
Педагог таълим-тарбия жараёнида болага нисбатан зўравонлик содир этса, бу иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш учун ҳуқуқий асос бўлади.
Шунингдек, болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш талабларини бузганлик учун ҳам жавобгарлик белгиланади.