Болага бефарқлик учун ота-она ва педагоглар жавобгарлиги кучайтирилиши мумкин

© Национальное агентство социальной защитыШахноза Мирзиёева
Шахноза Мирзиёева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2026
Oбуна бўлиш
Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини бериш ҳам таклиф қилинган.
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Ўзбекистонда болага ғамхўрлик қилмаган ота-оналар ҳамда зўравонлик ва камситишга йўл қўйган педагоглар жавобгарлигини кучайтириш таклиф этилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, агентлик масъул идоралар билан биргаликда бир неча ой давомида қонунчиликка ўзгартиришлар бўйича таклифлар ишлаб чиққан. Улар аллақачон кўриб чиқиш учун тақдим этилган.
“Биз ота-оналарнинг болаларга ғамхўрлик қилмагани учун, педагогларнинг эса зўравонлик ва камситиш ҳолатларига йўл қўйгани учун жавобгарлигини кучайтиришни таклиф этмоқдамиз”, — деди Мирзиёева.
Шунингдек, жабрланган болаларга тергов ва суд жараёнининг ҳар бир босқичида ҳуқуқий ёрдам ва ҳимоя таъминлаш таклиф қилинмоқда.
Таклифлар орасида болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун жазони умрбод озодликдан маҳрум қилишгача кучайтириш ҳам бор.
Педофилия учун умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини жорий этиш ташаббусини президент Шавкат Мирзиёев аввалроқ қўллаб-қувватлаган.
3 мартдаги фармонда эса вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноятлар учун муқаддам судланган шахсларга айрим ҳолатларда умрбод ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгилаш бўйича қонун лойиҳасини тайёрлаш вазифаси қўйилган.
Шу йил сентябрда эса таълим ташкилотларида болага жисмоний зўравонлик қилиш, уни камситиш ёки хўрлаш учун маъмурий жавобгарлик жорий этилди.
Саида Мирзиёева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2026
Саида Мирзиёева Намангандаги фожиадан сўнг ўлим жазоси ҳақида фикр билдирди
Янгиликлар лентаси
0