https://sputniknews.uz/20261126/world-bank-uzbekistan-kredit-62307047.html
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн доллар кредит ажратади
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн доллар кредит ажратади
Sputnik Ўзбекистон
Жаҳон банки Ўзбекистонда бандликни ошириш, нафақалар қамровини кенгайтириш, аҳолини юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш, қишлоқ хўжалиги суғуртаси ва энергетикани ривожлантириш учун 800 млн доллар ажратади.
2026-11-26T11:36+0500
2026-11-26T11:36+0500
2026-11-26T11:51+0500
молиялаштириш
жаҳон банки
кредит
энергетика
савдо
газ
иқтисод
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/0e/54798040_0:320:3072:2048_1920x0_80_0_0_432c6174e72cda637d3d1c51b93085ca.jpg
ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Жаҳон банки Ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистондаги иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 800 млн долларлик молиялаштириш пакетини маъқуллади. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.Жаҳон банки ҳисоб-китобларига кўра, мазкур ислоҳотлар 2029–2031 йилларда 275 мингта қўшимча ва юқори ҳақ тўланадиган иш ўрнига тенг иқтисодий самара бериши кутилмоқда.Дастур доирасида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилиши кўзда тутилган:Дастурнинг 2028 йилгача мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлари:Ислоҳотлар Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашуви ва Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини ҳам қўллаб-қувватлашга қаратилган.
https://sputniknews.uz/20261001/ozbekiston-tashqi-qarzi-60879599.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/0e/54798040_341:0:3072:2048_1920x0_80_0_0_e80c6e0bb1a82cd8864eaa87711c48ef.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
молиялаштириш, жаҳон банки, кредит, энергетика, савдо, газ, иқтисод, ўзбекистон
молиялаштириш, жаҳон банки, кредит, энергетика, савдо, газ, иқтисод, ўзбекистон
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн доллар кредит ажратади
11:36 26.11.2026 (янгиланди: 11:51 26.11.2026) Маблағлар бандликни ошириш, ижтимоий ҳимоя тизимини кучайтириш, хусусий сектор ва энергетикани ривожлантиришга йўналтирилади.
ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Жаҳон банки Ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистондаги иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 800 млн долларлик молиялаштириш пакетини маъқуллади. Бу ҳақда банк матбуот хизмати
хабар берди.
Жаҳон банки ҳисоб-китобларига кўра, мазкур ислоҳотлар 2029–2031 йилларда 275 мингта қўшимча ва юқори ҳақ тўланадиган иш ўрнига тенг иқтисодий самара бериши кутилмоқда.
Дастур доирасида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилиши кўзда тутилган:
ҳомиладорлик ва вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари қамровини кенгайтириш;
меҳнат шароитлари ва ижтимоий хизматлар сифатини яхшилаш;
давлат корхоналарини ислоҳ қилиш ва хусусий бизнес учун рақобат шароитларини яхшилаш;
шахсий маълумотлар ҳимоясини таъминлаган ҳолда трансчегаравий маълумот алмашинуви қоидаларини такомиллаштириш;
электр энергияси ва табиий газ бозорларига хусусий инвестицияларни жалб қилиш;
ташқи савдо ва божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш.
Дастурнинг 2028 йилгача мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлари:
500 минг нафар қўшимча фойдаланувчини, жумладан, 250 минг нафар аёлни юқори тезликдаги интернетга улаш;
электр энергияси истеъмолчиларининг 15 фоизига хусусий операторлар бошқарувидаги электр тақсимлаш тармоқлари орқали хизмат кўрсатиш;
фермерлар ва чорвачилик хўжаликларининг 35 фоизини қишлоқ хўжалиги суғуртаси билан қамраб олиш;
қайта тикланувчи энергия манбалари асосидаги тақсимланган электр энергияси ишлаб чиқариш қувватини 3 минг МВтга етказиш;
энергия самарадорлигини оширишга 10 млн долларлик хусусий инвестиция жалб қилиш.
Ислоҳотлар Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашуви ва Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини ҳам қўллаб-қувватлашга қаратилган.