Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 84,1 млрд долларга етди

© Sputnik / Светлана ШевченкоКупюры Доллар США.
Купюры Доллар США. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.10.2026
Oбуна бўлиш
Давлат қарзи 41,7 млрд долларга, корпоратив қарз эса 42,4 млрд долларга етди
ТОШКЕНТ, 1 окт – Sputnik. Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 2026 йил 1 июль ҳолатига 84,1 млрд долларни ташкил этди. Йил давомида ташқи қарз 11,9 млрд долларга ёки 16,5 фоизга ошди. Бу Марказий банк эълон қилган ҳисоботидан маълум бўлди.
Ўсишнинг асосий қисми 2025 йилнинг иккинчи ярмига тўғри келган. Жорий йил бошидан буён ташқи қарз 1 январдаги 82,2 млрд доллардан тахминан 1,9 млрд долларга ёки 2,3 фоизга ошган.
Давлат ташқи қарзи бир йилда 36,8 млрд доллардан 41,7 млрд долларгача, яъни 13,3 фоизга ошган. Корпоратив ташқи қарз эса 35,4 млрд доллардан 42,4 млрд долларгача, яъни 19,8 фоизга кўпайган. Йил бошидан буён бу кўрсаткичлар мос равишда тахминан 1,2 млрд ва 700 млн долларга ўсган.
Ҳисоботда таъкидланишича, корпоратив ташқи қарз таркибида хусусий сектор, жумладан, тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат кафолатисиз жалб этилган ташқи қарзлар акс эттирилади.
Марказий банк корпоратив ташқи қарз бўйича давлат мажбурияти мавжуд эмаслигини қайд этган. Бундай қарзлар бўйича тўловлар хўжалик субъектлари ва банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Давлат ташқи қарзи қолдиғи ҳисобланган, лекин тўланмаган фоизларни ҳам ўз ичига олади. Шунингдек, суверен халқаро облигациялар қиймати ҳисобот санасидаги бозор нархларидан келиб чиқиб қайта ҳисобланади.
заглушка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2026
Ўзбекистоннинг давлат қарзи беш йилда қарийб икки баравар ошди — инфографика
Янгиликлар лентаси
0