Ўзбекистонда тансоқчилик ва тўйларни қўриқлаш хизматлари йўлга қўйилиши мумкин

© Sputnik / Сгенерировано ИИВ Узбекистане могут создать службы телохранителей и охраны семейных мероприятий
В Узбекистане могут создать службы телохранителей и охраны семейных мероприятий - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.11.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда шахсий тансоқчилик, оилавий тадбирларни қўриқлаш ва смартфон орқали тезкор ёрдам чақириш хизматлари таклиф этилди.
ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда қўриқлаш хизматларининг саккизта янги турини, жумладан, тансоқчилик ва виртуал SOS хизматларини жорий этиш таклиф этилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Шавкат Мирзиёев қўриқлаш хизматлари сифати ва қамровини оширишга қаратилган таклифлар билан танишди.
Бугунги кунда мавжуд олтита қўриқлаш хизмати турига қўшимча равишда саккизта замонавий хизмат турини жорий этиш таклиф қилинмоқда.
Жумладан:
инвесторлар, сайёҳлар ва тадбиркорларга тансоқчилик хизматларини кўрсатиш;
оилавий ва бошқа тадбирларда жамоат тартибини сақлаш;
мобил қурилмалар орқали виртуал SOS тизими ёрдамида тезкор ёрдам чақириш;
дронлар ёрдамида кузатувни амалга ошириш;
мавсумий фаолият юритувчи объектларни қўриқлаш.
Соҳада соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида Миллий гвардиянинг тансоқчилик, жисмоний ва техник қўриқлаш хизматларини кўрсатиш бўйича ваколатларини кенгайтириш ҳам таклиф этилди.
Давлат раҳбари мутасаддиларга аҳоли учун сифатли ва ҳамёнбоп қўриқлаш хизматларини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берди.
Қўриқлаш хизмати ходими - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2026
Қўриқлаш хизматига янги ваколатлар берилди
Янгиликлар лентаси
0