Ўзбекистонга ўқиш учун энг кўп қайси давлат фуқаролари келмоқда — топ-5

Oбуна бўлиш
Ўқиш мақсадида келган хорижликлар сони бир йилда 1,7 бараварга ошди. Уларнинг учдан икки қисми икки давлат ҳиссасига тўғри келган.
2026 йилнинг январь–октябрь ойларида Ўзбекистонга 57,6 минг нафар хорижий фуқаро ўқиш мақсадида келган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,7 бараварга ошган.
Ўзбекистонга ўқиш мақсадида энг кўп Туркманистон, Ҳиндистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Хитой фуқаролари келган.
Туркманистон ва Ҳиндистон фуқаролари жами таълим олиш мақсадида келган хорижликларнинг қарийб учдан икки қисмини ташкил этган.
Шунингдек, Ўзбекистонга қуйидаги мамлакатлардан ҳам ўқиш мақсадида келганлар:
Покистон — 2 162 нафар;
Миср — 1 677 нафар;
Жанубий Корея — 1 042 нафар;
Филиппин — 1 029 нафар;
АҚШ — 593 нафар;
Туркия — 432 нафар;
ЖАР — 385 нафар;
Буюк Британия — 361 нафар;
Эрон — 326 нафар;
Иордания — 314 нафар;
Афғонистон — 254 нафар;
Қозоғистон — 248 нафар;
Бангладеш — 201 нафар;
Непал — 186 нафар;
Россия — 172 нафар.
Ўзбекистонга ўқиш учун энг кўп қайси давлатлардан ва қанча фуқаро келгани ҳақида батафсил — Sputnik инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0