https://sputniknews.uz/20261126/uzbekistan-kreativ-iqtisodiyot-62298498.html
Ўзбекистонда креатив иқтисодиёт соҳасида 500 мингдан ортиқ киши банд бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистонда креатив иқтисодиёт соҳасида 500 мингдан ортиқ киши банд бўлиши кутилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 2030 йилга бориб креатив иқтисодиёт ҳажмини 12 млрд долларга, унинг ЯИМдаги улушини 5 фоизга, экспортини 1 млрд долларга етказиш режалаштирилган. Соҳа 500 мингдан ортиқ кишини иш билан таъминлаши керак.
2026-11-26T10:37+0500
2026-11-26T10:37+0500
2026-11-26T10:37+0500
иқтисод
интеллектуал мулк
адлия вазирлиги
муаллифлик ҳуқуқи
яим
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1318/54/13185485_0:63:1201:738_1920x0_80_0_0_ab9b2196d9b578377ce8d032f79d50c6.jpg
ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда 2030 йилга бориб креатив иқтисодиёт ҳажмини 12 млрд долларга етказиш ва соҳада 500 мингдан ортиқ кишининг бандлигини таъминлаш режалаштирилган. Бу ҳақда адлия вазири Акбар Тошқулов Самарқандда ўтказилаётган интеллектуал мулк бўйича ҳудудлараро форумда маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Белгиланган мақсадли кўрсаткичларга кўра, 2030 йилга бориб креатив иқтисодиётнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улушини 5 фоизга, соҳа экспортини эса 1 млрд долларга етказиш кўзда тутилган.Улар қаторига товар белгилари, патентлар, лицензиялар, муаллифлик ҳуқуқлари ва дастурий таъминот киради.Бунда статистика маълумотлари кичик корхоналар ва микрофирмаларни қамраб олмаган.Шунингдек, Ўзбекистонда 2027–2030 йилларда интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш бўйича миллий стратегия ишлаб чиқилмоқда.Тошқуловнинг сўзларига кўра, интеллектуал мулк идоралари интеллектуал мулкни рўйхатдан ўтказиш ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш билан чекланмасдан, ундан самарали иқтисодий фойдаланишга ўтиши керак.Янги стратегия инновацияларни ривожлантириш, технологияларни тижоратлаштириш, интеллектуал активларни бошқариш, давлат бошқарувини рақамлаштириш, интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ҳудудий брендларни ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни қамраб олади.
https://sputniknews.uz/20260601/kreativ-iqtisodiyot-145-trln-som-etkazilish-58010751.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1318/54/13185485_66:0:1133:800_1920x0_80_0_0_a372613b951ced1f8d9173f0f500a7d0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, интеллектуал мулк, адлия вазирлиги, муаллифлик ҳуқуқи, яим, жамият, ўзбекистон
иқтисод, интеллектуал мулк, адлия вазирлиги, муаллифлик ҳуқуқи, яим, жамият, ўзбекистон
Ўзбекистонда креатив иқтисодиёт соҳасида 500 мингдан ортиқ киши банд бўлиши кутилмоқда
Кино, мусиқа, дизайн каби ижодий соҳаларни қамраб олувчи креатив иқтисодиёт ҳажмини 12 млрд долларга етказиш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда 2030 йилга бориб креатив иқтисодиёт ҳажмини 12 млрд долларга етказиш ва соҳада 500 мингдан ортиқ кишининг бандлигини таъминлаш режалаштирилган. Бу ҳақда адлия вазири Акбар Тошқулов Самарқандда ўтказилаётган интеллектуал мулк бўйича ҳудудлараро форумда маълум қилди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Белгиланган мақсадли кўрсаткичларга кўра, 2030 йилга бориб креатив иқтисодиётнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улушини 5 фоизга, соҳа экспортини эса 1 млрд долларга етказиш кўзда тутилган.
Вазирнинг таъкидлашича, 2025 йил якунида Ўзбекистон тижорат корхоналари номоддий активларининг қолдиқ қиймати 6 млрд доллардан ошган.
Улар қаторига товар белгилари, патентлар, лицензиялар, муаллифлик ҳуқуқлари ва дастурий таъминот киради.
Бунда статистика маълумотлари кичик корхоналар ва микрофирмаларни қамраб олмаган.
Шунингдек, Ўзбекистонда 2027–2030 йилларда интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш бўйича миллий стратегия ишлаб чиқилмоқда.
Тошқуловнинг сўзларига кўра, интеллектуал мулк идоралари интеллектуал мулкни рўйхатдан ўтказиш ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш билан чекланмасдан, ундан самарали иқтисодий фойдаланишга ўтиши керак.
Патентлар, технологиялар ва товар белгилари бизнесда фойдаланиш, лицензиялаш, тижорат битимларини тузиш ҳамда инвестицияларни жалб қилиш воситасига айланиши лозим.
Янги стратегия инновацияларни ривожлантириш, технологияларни тижоратлаштириш, интеллектуал активларни бошқариш, давлат бошқарувини рақамлаштириш, интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ҳудудий брендларни ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни қамраб олади.