https://sputniknews.uz/20260601/kreativ-iqtisodiyot-145-trln-som-etkazilish-58010751.html
Кино, дизайн ва санъат орқали даромад: креатив иқтисодиёт 145 трлн сўмга етказилади
Кино, дизайн ва санъат орқали даромад: креатив иқтисодиёт 145 трлн сўмга етказилади
Sputnik Ўзбекистон
“Ўзбекфильм” миллий киноконцернга айлантирилади, миллий фильмларни халқаро бозорларга олиб чиқиш кучайтирилади. Давлат буюртмасидаги фильмлардан тушган маблағнинг 50 фоизи ижодий гуруҳга берилади.
2026-06-01T16:31+0500
2026-06-01T16:31+0500
2026-06-01T16:34+0500
маданият
кино
ўзбек кино
фильм
иқтисод
кўргазма
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/02/56058228_0:80:1536:944_1920x0_80_0_0_9c015a44bba9efd074f2ad81bfe84c8a.png
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳаси вакиллари билан учрашувда Ўзбекистонда кино соҳасини ривожлантириш бўйича янги чораларни маълум қилди. Давлат раҳбари ҳар йили халқаро фестивалларда эътироф этиладиган камида 5–10 та сифатли фильм яратиш зарурлигини таъкидлади.Шу мақсадда “Ўзбекфильм”га миллий мақом берилиб, у маҳаллий ва халқаро киноиндустрияга хизмат кўрсатадиган марказий киноконцернга айлантирилади. Миллий фильмларни халқаро бозорларга олиб чиқиш учун глобал кино платформалари билан ҳамкорлик кучайтирилади.Кино соҳасида қуйидаги ўзгаришлар жорий этилади:“Олтин ҳумо” миллий кино тақдимотининг нуфузини ошириш учун ҳар йили 5 миллиард сўм ажратилади.Шунингдек, Республика кинематография комиссияси, Миллий ва Бадиий кенгашлар фаолияти тугатилади. Уларнинг ўрнига кино жанри ва мавзусига қараб ҳақ тўланадиган эксперт гуруҳлари ташкил этилади.Учрашувда креатив иқтисодиётни 145 триллион сўмга етказиш режалари ҳам айтилди. Бунинг учун Креатив индустрия парки резидентлари учун алоҳида солиқ режими жорий этилган, Шайхонтоҳур тумани ва Нукус шаҳрида йирик креатив парклар қурилиши бошланган.Президент ҳунармандларни халқаро кўргазмаларга кўпроқ олиб чиқиш зарурлигини таъкидлади.Шунингдек, ҳар бир ҳудудда йирик маданий тадбирларни йил давомида ўтказиш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.
https://sputniknews.uz/20260213/toshkent-kreativ-industriya-park-55668982.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/02/56058228_86:0:1451:1024_1920x0_80_0_0_cce55121813d2dd903281bf49346dcda.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, кино, ўзбек кино, фильм, иқтисод, кўргазма, шавкат мирзиёев
маданият, кино, ўзбек кино, фильм, иқтисод, кўргазма, шавкат мирзиёев
Кино, дизайн ва санъат орқали даромад: креатив иқтисодиёт 145 трлн сўмга етказилади
16:31 01.06.2026 (янгиланди: 16:34 01.06.2026) Ўзбекистонда кино соҳасини ривожлантириш бўйича янги чоралар белгиланди. “Ўзбекфильм” миллий мақомдаги марказий киноконцернга айлантирилади.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳаси вакиллари билан учрашувда Ўзбекистонда кино соҳасини ривожлантириш бўйича янги чораларни
маълум қилди.
Давлат раҳбари ҳар йили халқаро фестивалларда эътироф этиладиган камида 5–10 та сифатли фильм яратиш зарурлигини таъкидлади.
Шу мақсадда “Ўзбекфильм”га миллий мақом берилиб, у маҳаллий ва халқаро киноиндустрияга хизмат кўрсатадиган марказий киноконцернга айлантирилади. Миллий фильмларни халқаро бозорларга олиб чиқиш учун глобал кино платформалари билан ҳамкорлик кучайтирилади.
Кино соҳасида қуйидаги ўзгаришлар жорий этилади:
миллий фильмларни халқаро бозорларга олиб чиқиш учун глобал кино платформалари билан ҳамкорлик кучайтирилади;
1 сентябрдан давлат буюртмаси асосида фильм яратишда тарғибот ва реклама учун фильм бюджетининг 30 фоизигача маблағ ажратилади;
харид шартномаларини экспертизадан ўтказиш талаби бекор қилинади;
хорижий компанияларнинг Ўзбекистонда кино маҳсулот яратиш билан боғлиқ фаолияти солиқлардан озод қилинади;
давлат буюртмаси асосида яратилган фильмлар намойишидан тушган маблағнинг 50 фоизи продюсер ва ижодий гуруҳга қўшимча рағбат сифатида берилади.
“Олтин ҳумо” миллий кино тақдимотининг нуфузини ошириш учун ҳар йили 5 миллиард сўм ажратилади.
Шунингдек, Республика кинематография комиссияси, Миллий ва Бадиий кенгашлар фаолияти тугатилади. Уларнинг ўрнига кино жанри ва мавзусига қараб ҳақ тўланадиган эксперт гуруҳлари ташкил этилади.
Учрашувда креатив иқтисодиётни 145 триллион сўмга етказиш режалари ҳам айтилди. Бунинг учун Креатив индустрия парки резидентлари учун алоҳида солиқ режими жорий этилган, Шайхонтоҳур тумани ва Нукус шаҳрида йирик креатив парклар қурилиши бошланган.
Тошкент шаҳрида сентябрда ишга тушириладиган Замонавий санъат маркази ҳам ёшлар учун янги ижод майдони бўлади.
Президент ҳунармандларни халқаро кўргазмаларга кўпроқ олиб чиқиш зарурлигини таъкидлади.
Шунингдек, ҳар бир ҳудудда йирик маданий тадбирларни йил давомида ўтказиш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.