https://sputniknews.uz/20260213/toshkent-kreativ-industriya-park-55668982.html
Тошкентда креатив индустрия парки ташкил этилади
Тошкентда креатив индустрия парки ташкил этилади
Sputnik Ўзбекистон
Унда яшил боғ, арт-объектлар, халқаро дастурлаш тармоғининг Тошкент мактаби, китоб кафеси, спорт майдонлари, ижодий павильонлар, коворкинг маркази ва офислар, кино ва видео ишлаб чиқариш майдонлари, овоз ёзиш студияси, креатив индустрия кампуси ҳамда ёшлар ва ижодкорлар учун меҳмонхона барпо этилади.
2026-02-13T10:15+0500
2026-02-13T10:15+0500
2026-02-13T11:24+0500
жамият
тошкент
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/16/55199232_11:0:1106:616_1920x0_80_0_0_3595a24fde7b958858754fca018426cf.jpg
ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik. Тошкент шаҳрида креатив индустрия парки барпо этилади. Президент Шавкат Мирзиёевга унинг концепцияси тақдим этилди.Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, унда яшил боғ, арт-объектлар, халқаро дастурлаш тармоғининг Тошкент мактаби, китоб кафеси, спорт майдонлари, ижодий павильонлар, коворкинг маркази ва офислар, кино ва видео ишлаб чиқариш майдонлари, овоз ёзиш студияси, креатив индустрия кампуси ҳамда ёшлар ва ижодкорлар учун меҳмонхона барпо этилади.Лойиҳа давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилади.Шунингдек, Янги Тошкент ҳудуди ва Нукус шаҳрида креатив парклар ташкил этилиши режалаштирилган.Янги Тошкентда креатив парк резидентлари учун ижара майдонлари, студиялар, медиа ва анжуман заллари, тижорат ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилса, Нукус шаҳрининг Истиқлол боғидаги мавжуд павильон реконструкция қилиниб, кўп функцияли жамоат-маданият марказига айлантирилади.Нукусдаги креатив парк лойиҳасининг эътиборли жиҳати шундаки, унда Ўзбекистоннинг “ЭКСПО-2025”даги миллий павильони жойлаштирилади ва ёнида замонавий кутубхона барпо этилади.Маълум қилинишича, мамлакат 2030 йилга қадар креатив иқтисодиётнинг ЯИМдаги улушини 5 фоизга ёки 145 трлн сўмга етказиш, экспортни 1 млрд долларга олиб чиқиш, соҳадаги банд аҳолини 500 минг нафардан оширишни мақсад қилган.
https://sputniknews.uz/20251010/uzbekistan-russia-kreativ-sanoat-hamkorlik-52613966.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/16/55199232_203:0:1024:616_1920x0_80_0_0_74c02503fccbf9e43e7ead03d1c33997.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент креатив индустрия парки
тошкент креатив индустрия парки
Тошкентда креатив индустрия парки ташкил этилади
10:15 13.02.2026 (янгиланди: 11:24 13.02.2026) Янги Тошкент ҳудуди ва Нукус шаҳрида ҳам креатив парклар ташкил этилиши кутиляпти.
ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik. Тошкент шаҳрида креатив индустрия парки барпо этилади. Президент Шавкат Мирзиёевга унинг концепцияси тақдим этилди.
Давлат раҳбари матбуот хизмати
хабарига кўра, унда яшил боғ, арт-объектлар, халқаро дастурлаш тармоғининг Тошкент мактаби, китоб кафеси, спорт майдонлари, ижодий павильонлар, коворкинг маркази ва офислар, кино ва видео ишлаб чиқариш майдонлари, овоз ёзиш студияси, креатив индустрия кампуси ҳамда ёшлар ва ижодкорлар учун меҳмонхона барпо этилади.
Лойиҳа давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилади.
Шунингдек, Янги Тошкент ҳудуди ва Нукус шаҳрида креатив парклар ташкил этилиши режалаштирилган.
Янги Тошкентда креатив парк резидентлари учун ижара майдонлари, студиялар, медиа ва анжуман заллари, тижорат ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилса, Нукус шаҳрининг Истиқлол боғидаги мавжуд павильон реконструкция қилиниб, кўп функцияли жамоат-маданият марказига айлантирилади.
Нукусдаги креатив парк лойиҳасининг эътиборли жиҳати шундаки, унда Ўзбекистоннинг “ЭКСПО-2025”даги миллий павильони жойлаштирилади ва ёнида замонавий кутубхона барпо этилади.
Маълум қилинишича, мамлакат 2030 йилга қадар креатив иқтисодиётнинг ЯИМдаги улушини 5 фоизга ёки 145 трлн сўмга етказиш, экспортни 1 млрд долларга олиб чиқиш, соҳадаги банд аҳолини 500 минг нафардан оширишни мақсад қилган.