Ўзбекистон ва Россия креатив саноатда ҳамкорликнинг янги босқичини бошлади

© Фонд развития культуры и искусстваУзбекистан и Россия подписали протокол о сотрудничестве в области креативной экономики
Узбекистан и Россия подписали протокол о сотрудничестве в области креативной экономики - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.10.2025
Oбуна бўлиш
Халқаро креатив иқтисодиёт анжуманида Ўзбекистон фаол иштирок этди. Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлик баённомасини имзолаб, креатив саноатни ривожлантиришда янги босқични бошладилар
ТОШКЕНТ, 10 окт – Sputnik. Санкт-Петербургда БРИКС, МДҲ, ШҲТ ҳамда Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатларидан 1500 нафардан ортиқ иштирокчини бирлаштирган Креатив иқтисодиёт бўйича халқаро анжуманда Ўзбекистон фаол иштирок этди.
Анжуман жаҳон миқёсида креатив саноат ривожи ва халқаро ҳамкорликни муҳокама қилишга бағишланди.
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси, Президент администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм департаменти раҳбари Гаянэ Умерова ҳамда Россиянинг Стратегик ташаббуслар агентлиги бош директори Светлана Чупшева Жамғарма ва агентлик ўртасида Ҳамкорлик тўғрисидаги баённомани имзолади.

“Келишув доирасида "Креатив саноатни ривожлантириш минтақавий стандарти"ни Ўзбекистон шароитига мослаштириш ва жорий этиш кўзда тутилган. Бу икки мамлакат ўртасида тажриба алмашиш, қўшма тадқиқотлар ўтказиш ҳамда креатив иқтисодиёт стратегияларини ишлаб чиқиш бўйича янги имкониятлар яратади,” — дейилган хабарда.

Шунингдек, Санкт-Петербургдаги “Манеж” кўргазмалар залида “Креатив салоҳият: қадриятлар, технологиялар, брендлар” номли кўргазма очилди. Ўзбекистон экспозициянинг махсус меҳмони сифатида қатнашди.
Министры культуры Узбекистана и Саудовской Аравии подписали соглашение о сотрудничестве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2025
Озодбек Назарбеков Саудия маданият вазири билан ҳамкорлик тўғрисида ҳужжат имзолади
Янгиликлар лентаси
0