Пресс-центр Sputnik Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Ўзбекистон гидроэнергетикаси: янги ГЭСлар, ноёб технологиялар ва истиқболли лойиҳалар

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Ўзбекистонда 2032 йилгача гидроэнергетика соҳасида 6,7 млрд долларлик 73 та лойиҳани амалга ошириш ва қувватни 6 ГВтга етказиш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Ўзбекистон гидроэнергетикаси жадал ривожланмоқда: янги ГЭСлар қурилмоқда, замонавий технологиялар жорий этилмоқда ва маҳаллий ускуналар ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда.
"Ўзбекгидроэнерго" АЖ Истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш департаменти бошлиғи Нодирбек Акчабаев, "Гидропроект" АЖ директори ўринбосари Александр Багликов ҳамда Трансформация, яшил иқтисодиёт ва ESG тамойилларини жорий этиш офиси раҳбари Паҳлавон Нурматов Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида соҳадаги янги лойиҳалар, маҳаллий ишлаб чиқариш ва халқаро ҳамкорлик ҳақида сўзлаб берди.
2017 йилдан буён мамлакатда фаолият юритаётган ГЭСлар сони 36 тадан 100 тадан зиёдга кўпайди, уларнинг умумий қуввати эса қарийб 2,5 ГВтга етди.
Гидроэнергетикани ривожлантириш бўйича 2026–2032 йилларга мўлжалланган дастур доирасида умумий қиймати қарийб 6,7 миллиард долларлик 73 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган. 2032 йил охирига келиб тармоқнинг умумий қувватини 6 ГВтга етказиш режалаштирилган. Жумладан, умумий қуввати 1,4 ГВт бўлган гидроаккумуляция электр станциялари (ГАЭС) қурилади.
Янги станциялар қурилиши билан бир қаторда маҳаллий ишлаб чиқариш ҳам ривожланмоқда. 2024 йилда Ўзбекистонда қуввати 40 МВтгача бўлган ГЭСлар учун ускуналар ишлаб чиқарувчи "O‘zbekgidropower" заводи ишга туширилди.
Илк маҳаллий ускуналар Наманган вилоятидаги Норин ГЭСлари каскадида қўлланилмоқда. Эндиликда корхона Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистонга ускуналар экспорт қилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистон хорижий ҳамкорлар билан алоқаларни кенгайтирмоқда. Россия компаниялари мавжуд ГЭСларни модернизация қилиш ва янги станциялар қуришда иштирок этмоқда. Жумладан, модернизация натижасида Чорвоқ ГЭСнинг қуввати 620 МВтдан 666 МВтга оширилди.

Яна бир мисол — 2026 йилда ишга туширилган 90 МВт қувватга эга Қуйи Чотқол ГЭС. Станциянинг асосий гидрокуч ва электротехника ускуналари Россияда ишлаб чиқарилган.
Ушбу ГЭС қурилишида Марказий Осиё гидроэнергетикаси тарихида илк бор зичланган бетондан фойдаланилди. Сув омборидаги сув ресурсларидан янада самарали фойдаланиш имконини берувчи ювиш галереяси ҳам станциянинг ўзига хос хусусиятларидан биридир.
"Ўзбекгидроэнерго" вакилларининг таъкидлашича, бундай муҳандислик ечимларининг Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатларида ҳозирча муқобили йўқ.

Россия компанияси қуввати 300 МВт бўлган Айдаркўл ва 500 МВт бўлган Қоратерен ГТЭСларининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишда ҳам иштирок этмоқда. Хожикент ва Юқори Пском ГЭСлари лойиҳалари эса хитойлик ҳамкорлар билан биргаликда ишлаб чиқилмоқда.

Батафсил — Sputnik видеосида.
Матбуот анжуманининг тўлиқ ёзувини ҳавола орқали томоша қилиш мумкин.
Чарвакская ГЭС в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2026
Нега ГЭСлар ижобий натижаларига қарамай, электр тарифларда пасайиш сезилмаяпти?
Янгиликлар лентаси
0