https://sputniknews.uz/20261103/ges-elektr-tariflar-61716172.html
Нега ГЭСлар ижобий натижаларига қарамай электр тарифларда пасайиш сезилмаяпти—масъул изоҳи
Нега ГЭСлар ижобий натижаларига қарамай электр тарифларда пасайиш сезилмаяпти—масъул изоҳи
Sputnik Ўзбекистон
ГЭСларда электр энергияси ишлаб чиқаришда ижобий натижалар кузатилмоқда. Аммо нега аҳоли учун тарифлар пасаймаяпти? "Ўзбекгидроэнерго" раҳбарияти вакили Sputnik Ўзбекистон мухбирига сабабларини тушунтирди.
2026-11-03T19:27+0500
2026-11-03T19:27+0500
2026-11-03T19:27+0500
гэс
гэс қурилиши
энергетика
энергетика вазирлиги
электр энергияси
сув
нарх-наво
газ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/16/41708772_0:385:2542:1815_1920x0_80_0_0_3d3f3ae1855ee45d4cccf72a0588ddb3.jpg
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда гидроэлектр станциялари электр энергияси ишлаб чиқаришда ижобий натижаларга эришаётганига қарамай, нима учун аҳоли учун электр энергияси тарифлари пасаймаяпти?Бу саволга "Ўзбекгидроэнерго" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Фаррух Нуриллаев изоҳ берди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Хусусан, электр энергиясини ишлаб чиқариш, уни харид қилиш, юқори кучланишли линиялар орқали узатиш ва ҳудудий электр тармоқлари орқали истеъмолчиларга етказиб бериш турли ташкилотлар томонидан амалга оширилади. Ушбу жараёнларнинг ҳар бири муайян харажатларни талаб қилади.Нуриллаевнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда электр энергиясининг қарийб 80 фоизи иссиқлик электр станцияларида ишлаб чиқарилади. ГЭСларда асосий энергия манбаи сув бўлса, иссиқлик электр станцияларида газ, кўмир ва бошқа ёқилғилардан фойдаланилади.Шу боис электр энергиясининг якуний тарифларини шакллантиришда турли станцияларда ишлаб чиқариш харажатлари, энергияни узатиш ва тақсимлаш билан боғлиқ сарфлар ҳамда истеъмолчиларга етказиб бериладиган умумий ҳажм инобатга олинади.Шундай қилиб, ГЭСларда электр энергияси ишлаб чиқаришда эришилаётган натижалар умумий энергетика тизими харажатларига таъсир кўрсатиши мумкин, аммо бу аҳоли учун тарифлар автоматик равишда пасаяди, дегани эмас.Ўзбекистонда электр энергияси тарифлари давлат томонидан тартибга солинади. 2026 йил 1 июндан аҳоли учун табақалаштирилган тарифлар амал қилмоқда.
https://sputniknews.uz/20260819/daryo-kanal-mikro-geslar-59810278.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/16/41708772_380:303:2542:1925_1920x0_80_0_0_ef78fa52aa8e8b2156afb93b60a801a8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
гэс, гэс қурилиши, энергетика, энергетика вазирлиги, электр энергияси, сув, нарх-наво, газ
гэс, гэс қурилиши, энергетика, энергетика вазирлиги, электр энергияси, сув, нарх-наво, газ
Нега ГЭСлар ижобий натижаларига қарамай электр тарифларда пасайиш сезилмаяпти—масъул изоҳи
Ўзбекистонда ГЭСлар электр энергияси ишлаб чиқаришда ижобий натижаларга эришаётган бўлса-да, аҳоли учун тарифлар пасаймаяпти. Бунинг сабаби нимада?
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда гидроэлектр станциялари электр энергияси ишлаб чиқаришда ижобий натижаларга эришаётганига қарамай, нима учун аҳоли учун электр энергияси тарифлари пасаймаяпти?
Бу саволга "Ўзбекгидроэнерго" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Фаррух Нуриллаев изоҳ берди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Унинг сўзларига кўра, электр энергияси тарифлари фақат гидроэлектр станцияларининг фаолияти ёки улардаги ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқ эмас. Якуний нархни шакллантиришда бутун энергетика тизимининг харажатлари ҳисобга олинади.
Хусусан, электр энергиясини ишлаб чиқариш, уни харид қилиш, юқори кучланишли линиялар орқали узатиш ва ҳудудий электр тармоқлари орқали истеъмолчиларга етказиб бериш турли ташкилотлар томонидан амалга оширилади. Ушбу жараёнларнинг ҳар бири муайян харажатларни талаб қилади.
Нуриллаевнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда электр энергиясининг қарийб 80 фоизи иссиқлик электр станцияларида ишлаб чиқарилади. ГЭСларда асосий энергия манбаи сув бўлса, иссиқлик электр станцияларида газ, кўмир ва бошқа ёқилғилардан фойдаланилади.
Шу боис электр энергиясининг якуний тарифларини шакллантиришда турли станцияларда ишлаб чиқариш харажатлари, энергияни узатиш ва тақсимлаш билан боғлиқ сарфлар ҳамда истеъмолчиларга етказиб бериладиган умумий ҳажм инобатга олинади.
"Бугунги кунда республикада умумий электр энергияси истеъмоли қарийб 80 миллиард киловатт-соатни ташкил этса, унда гидроэнергетика улуши тахминан 10–15 фоизни ташкил этади", — деди Нуриллаев.
Шундай қилиб, ГЭСларда электр энергияси ишлаб чиқаришда эришилаётган натижалар умумий энергетика тизими харажатларига таъсир кўрсатиши мумкин, аммо бу аҳоли учун тарифлар автоматик равишда пасаяди, дегани эмас.
Ўзбекистонда электр энергияси тарифлари давлат томонидан тартибга солинади. 2026 йил 1 июндан аҳоли учун табақалаштирилган тарифлар амал қилмоқда.