https://sputniknews.uz/20261126/usa-russia-oav-62307718.html
АҚШ МОда Sputnik ва бошқа Россия ОАВ таъсирини камайтиришга ўн миллионлаб доллар ажратган
АҚШ МОда Sputnik ва бошқа Россия ОАВ таъсирини камайтиришга ўн миллионлаб доллар ажратган
Sputnik Ўзбекистон
USAID Россия теледастурлари юқори сифати туфайли Марказий Осиёда оммалашганини таъкидлаб, минтақа ОАВ Sputnik ва RT материалларидан Ғарб нашрларига қараганда... 26.11.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-11-26T12:24+0500
2026-11-26T12:24+0500
2026-11-26T12:36+0500
марказий осиё
оав
sputnik
russia today (rt)
журналистлар
интернет
дунё янгиликлари
дунёда
ақш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/1c/39411743_0:132:1280:852_1920x0_80_0_0_21e553273c2822a9405bb0b34ffa05a6.jpg
ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Марказий Осиё ахборот маконида Россия оммавий ахборот воситаларининг таъсирини камайтириш имкониятларини кўриб чиққан. Бу ҳақда агентлик сайтида эълон қилинган ички хизмат ҳужжатларида сўз боради.2022 йил 7 февралда USAIDнинг ўша пайтдаги раҳбари Саманта Пауэр учун тайёрланган маълумотномада Марказий Осиё ахборот маконида Россия ОАВнинг ўрни алоҳида таҳлил қилинган.Россия ОАВ минтақада нега оммалашган?USAID мутахассислари бунинг бир нечта сабабини келтирган:Россия ахборот манбаларининг минтақадаги устун мавқеини камайтириш мақсадида USAID маҳаллий ОАВга Ғарб ахборот агентликлари материалларидан бепул фойдаланиш имкониятини яратиш ва уларни маҳаллий тилларга таржима қилишни таклиф этган.Медиадастурларга қанча маблағ ажратилган?USAID 2017–2023 йилларда Марказий Осиёнинг тўртта мамлакатида амалга оширилган иккита йирик медиадастур учун жами 25,65 млн доллар ажратган.Жумладан:Дастурлар доирасида маҳаллий ОАВ ва контент яратувчиларга молиявий ҳамда техник ёрдам кўрсатилган, журналистлар учун ўқув машғулотлари ташкил этилган, медиасаводхонликни ошириш ва маҳаллий тилларда контент яратишга эътибор қаратилган.Агентлик маълумотларига кўра, 2021 йил апрель ҳолатига бевосита шу йўналишга қарийб 3,9 млн доллар ажратилган.USAID яна нималарни режалаштирган?Агентлик минтақада аҳолининг ахборот олиш одатларини ўрганиш, маҳаллий тиллардаги ахборот маҳсулотларига талабни ошириш ва журналистларни техник воситалар билан таъминлаш имкониятларини ҳам кўриб чиққан.2023 йил октябридан молиялаштириш шарти билан янги минтақавий дастурни бошлаш режалаштирилган. Унда ижтимоий тармоқлардаги блогерлар ва контент яратувчилар билан ишлаш, журналистларга грантлар ажратиш ҳамда фактларни текшириш билан шуғулланувчи ташкилотларни ривожлантириш назарда тутилган.
https://sputniknews.uz/20250317/aqsh-ozodlik-radiosi-amerika-ovozi-48459787.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/1c/39411743_144:0:1280:852_1920x0_80_0_0_f4146ae6d8bfc7fd93c1a79b6df7ebb9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
марказий осиё, оав, sputnik, russia today (rt), журналистлар, интернет, дунё янгиликлари, дунёда, ақш
марказий осиё, оав, sputnik, russia today (rt), журналистлар, интернет, дунё янгиликлари, дунёда, ақш
АҚШ МОда Sputnik ва бошқа Россия ОАВ таъсирини камайтиришга ўн миллионлаб доллар ажратган
12:24 26.11.2026 (янгиланди: 12:36 26.11.2026) USAID Россия теледастурлари юқори сифати туфайли Марказий Осиёда оммалашганини таъкидлаб, минтақа ОАВ Sputnik ва RT материалларидан Ғарб нашрларига қараганда кўпроқ фойдаланишини қайд этган.
ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Марказий Осиё ахборот маконида Россия оммавий ахборот воситаларининг таъсирини камайтириш имкониятларини кўриб чиққан. Бу ҳақда агентлик сайтида эълон қилинган ички хизмат ҳужжатларида сўз боради.
2022 йил 7 февралда USAIDнинг ўша пайтдаги раҳбари Саманта Пауэр учун тайёрланган маълумотномада Марказий Осиё ахборот маконида Россия ОАВнинг ўрни алоҳида таҳлил қилинган.
Ҳужжатда минтақа босма ва интернет нашрлари AP ва Reuters каби Ғарб ахборот агентликларига қараганда Sputnik ва RT материалларидан кўпроқ фойдаланиши қайд этилган.
Россия ОАВ минтақада нега оммалашган?
USAID мутахассислари бунинг бир нечта сабабини келтирган:
Россия ва Марказий Осиё ўртасидаги тарихий ва маданий алоқалар;
минтақа аҳолиси орасида рус тилининг кенг тарқалгани;
Россия ОАВ материалларидан бепул фойдаланиш имконияти;
Россия теледастурларининг юқори сифати ва катта аудиторияга эгалиги.
Агентлик Россия теледастурларининг сифати АҚШнинг етакчи ОАВ маҳсулотларидан қолишмаслигини ҳам қайд этган.
Россия ахборот манбаларининг минтақадаги устун мавқеини камайтириш мақсадида USAID маҳаллий ОАВга Ғарб ахборот агентликлари материалларидан бепул фойдаланиш имкониятини яратиш ва уларни маҳаллий тилларга таржима қилишни таклиф этган.
Медиадастурларга қанча маблағ ажратилган?
USAID 2017–2023 йилларда Марказий Осиёнинг тўртта мамлакатида амалга оширилган иккита йирик медиадастур учун жами 25,65 млн доллар ажратган.
15 млн доллар — 2018–2023 йилларда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистонни қамраб олган MediaCAMP дастурига;
10,65 млн доллар — 2017–2022 йилларда Қирғизистонда амалга оширилган Media-K дастурига.
Дастурлар доирасида маҳаллий ОАВ ва контент яратувчиларга молиявий ҳамда техник ёрдам кўрсатилган, журналистлар учун ўқув машғулотлари ташкил этилган, медиасаводхонликни ошириш ва маҳаллий тилларда контент яратишга эътибор қаратилган.
USAID ушбу дастурлар доирасида Россия ва Хитой ахборот манбаларининг минтақадаги таъсирини камайтиришга қаратилган тадбирларни ҳам молиялаштирган.
Агентлик маълумотларига кўра, 2021 йил апрель ҳолатига бевосита шу йўналишга қарийб 3,9 млн доллар ажратилган.
USAID яна нималарни режалаштирган?
Агентлик минтақада аҳолининг ахборот олиш одатларини ўрганиш, маҳаллий тиллардаги ахборот маҳсулотларига талабни ошириш ва журналистларни техник воситалар билан таъминлаш имкониятларини ҳам кўриб чиққан.
2023 йил октябридан молиялаштириш шарти билан янги минтақавий дастурни бошлаш режалаштирилган. Унда ижтимоий тармоқлардаги блогерлар ва контент яратувчилар билан ишлаш, журналистларга грантлар ажратиш ҳамда фактларни текшириш билан шуғулланувчи ташкилотларни ривожлантириш назарда тутилган.