https://sputniknews.uz/20250317/aqsh-ozodlik-radiosi-amerika-ovozi-48459787.html
АҚШ "Озодлик радиоси"* ва "Америка овозини"** молиялаштиришни тўхтатди
АҚШ "Озодлик радиоси"* ва "Америка овозини"** молиялаштиришни тўхтатди
Sputnik Ўзбекистон
АҚШ ҳукумати “Озодлик радиоси”* ва “Америка овози”** агентликларини молиялаштиришни тўхтатди, дейилади ташкилот расмий сайтида чоп этилган баёнотда.
2025-03-17T20:18+0500
2025-03-17T20:18+0500
2025-03-17T20:18+0500
дунё янгиликлари
дунёда
ақш
оав
дональд трамп
"россия сегодня"
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/833/07/8330709_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_b876e8f293044522269e63685ce33981.jpg
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. АҚШ ҳукумати “Озодлик радиоси”* ва “Америка овози”** агентликларини молиялаштиришни тўхтатди, дейилади ташкилот расмий сайтида чоп этилган баёнотда.АҚШ президенти Дональд Трамп аввалроқ бюрократияга қарши курашиш мақсадида бир нечта департаментларнинг функциялари ва фаолиятини максимал даражада қисқартириш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди. Улар орасида “Озод Европа/Озодлик радиоси"* ва "Америка овози"** радиоларини назорат қилувчи АҚШ ҳукуматининг Глобал Медиа агентлиги ҳам (USAGM) бор.Трамп қарорига кўра, айрим давлат ташкилотлари ўз функциялари ва ходимлари фаолиятини АҚШ қонунчилиги талаб қиладиган минимал даражага қисқартириши керак бўлади.“Америка овози”** директори Майкл Абрамовиц "LinkedIn" тармоғида хабар беришича, USAGM “Озод Европа/Озодлик радиоси”га* унинг глобал операцияларини молиялаштирувчи федерал грант шартномаси бекор қилингани ҳақида хабар берди.Шунингдек, у “Америка овози”** ислоҳотга муҳтожлигини ва барча ходимларни ишдан четлаштириш қарори ушбу ОАВ “миссиясини” давом эттиришни имконсиз қилишини таъкидлади."Россия сегодня" медиагуруҳи ва RT телеканали бош муҳаррири Маргарита Симонян "Россия 1" телеканалидаги "Владимир Соловьёв билан оқшом" телекўрсатуви эфирида "Озодлик радиоси"* ва "Америка овози"** радиостанцияларининг ёпилишини байрам деб атади.* Россияда хорижий агент ва номақбул ташкилот сифатида тан олинган оммавий ахборот воситаси.** Россияда хорижий агент сифатида тан олинган оммавий ахборот воситаси.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/833/07/8330709_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_add5870ed575e862a653a57ea2a2aaa1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ақш ҳукумати озодлик радиоси америка овози ёпилди
ақш ҳукумати озодлик радиоси америка овози ёпилди
АҚШ "Озодлик радиоси"* ва "Америка овозини"** молиялаштиришни тўхтатди
Маргарита Симонян радиостанцияларининг ёпилишини байрам деб атади.
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. АҚШ ҳукумати “Озодлик радиоси”* ва “Америка овози”** агентликларини молиялаштиришни тўхтатди, дейилади ташкилот расмий сайтида чоп этилган баёнотда.
АҚШ президенти Дональд Трамп аввалроқ бюрократияга қарши курашиш мақсадида бир нечта департаментларнинг функциялари ва фаолиятини максимал даражада қисқартириш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди. Улар орасида “Озод Европа/Озодлик радиоси"* ва "Америка овози"** радиоларини назорат қилувчи АҚШ ҳукуматининг Глобал Медиа агентлиги ҳам (USAGM) бор.
Трамп қарорига кўра, айрим давлат ташкилотлари ўз функциялари ва ходимлари фаолиятини АҚШ қонунчилиги талаб қиладиган минимал даражага қисқартириши керак бўлади.
“Америка овози”** директори Майкл Абрамовиц "LinkedIn" тармоғида хабар беришича, USAGM “Озод Европа/Озодлик радиоси”га* унинг глобал операцияларини молиялаштирувчи федерал грант шартномаси бекор қилингани ҳақида хабар берди.
“Афсонавий "Америка овози" 83 йил ичида биринчи марта сукут сақлаётганидан чуқур қайғудаман. Бугун эрталаб мен "Америка Овози"нинг деярли бутун ходимлари - 1300 нафардан ортиқ журналистлар, продюсерлар ва ёрдамчи ходимлар маъмурий таътилга чиқарилганини билдим. Шу жумладан мен ҳам”, — деб ёзади Абрамовиц.
Шунингдек, у “Америка овози”** ислоҳотга муҳтожлигини ва барча ходимларни ишдан четлаштириш қарори ушбу ОАВ “миссиясини” давом эттиришни имконсиз қилишини таъкидлади.
"Россия сегодня" медиагуруҳи ва RT телеканали бош муҳаррири Маргарита Симонян "Россия 1" телеканалидаги "Владимир Соловьёв билан оқшом" телекўрсатуви эфирида "Озодлик радиоси"* ва "Америка овози"** радиостанцияларининг ёпилишини байрам деб атади.
“Бугун RТ ва Sputnik даги ҳамкасбларим учун байрам, чунки (АҚШ президенти Дональд. – Таҳр.) Трамп тўсатдан “Озодлик радиоси"* ва “Америка овози”** ёпилганини эълон қилди. Булар таниқли сохта ахборот воситалари, аслида оммавий ахборот воситалари бўлмаган, аммо Марказий разведка бошқармаси томонидан молиялаштирилган оммавий ахборот воситаларидир. Нима учун у оммавий ахборот воситаларини молиялаштиради? Бу уларнинг оммавий қирғин қуроли бўлиб, у ковид каби бутун дунё бўйлаб, шу жумладан, бу ерда ҳам тарқалди ва ҳозир ҳам шу ерда ишлайди. Умид қиламанки, шу кунга қадар. Агар биз уларни ўчира олмасак, унда уларни дунёга келтирган Америка бунга қодир Уларнинг мақсади битта: норозилик кайфиятини қўзғатиш ва Россиянинг бўлинишига эришиш. Ва улар буни ўнлаб йиллар давомида қилишган", — деди Симонян.
* Россияда хорижий агент ва номақбул ташкилот сифатида тан олинган оммавий ахборот воситаси.
** Россияда хорижий агент сифатида тан олинган оммавий ахборот воситаси.