Axios: Нетаньяху Трампнинг Ғазода тинчлик ўрнатиш режасини амалга оширишга тайёр

© AP Photo / Alex BrandonНетаньяху заявил о готовности выполнить мирный план США по Газе
Нетаньяху заявил о готовности выполнить мирный план США по Газе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.11.2026
Oбуна бўлиш
Вашингтон Исроилдан Ғазога халқаро кучларни жойлаштириш, фаластинлик полициячиларни тайёрлаш ва анклавни тиклашга рухсат беришни сўрамоқда.
ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяху АҚШ президентининг махсус вакили Жаред Кушнер билан телефон орқали мулоқот чоғида Дональд Трампнинг Ғазо секторида тинчлик ўрнатиш режасини амалга оширишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда "Axios" учта хабардор манбага таяниб хабар берди.
Кушнер Нетаньяхуни Ғазода тинчлик ўрнатиш бўйича Трамп олдида олган мажбуриятларини бажаришга чақирган. Манбаларнинг таъкидлашича, мулоқот ижобий ва конструктив руҳда кечган.
Оқ уй ва Тинчлик кенгаши Исроилдан қуйидаги чораларни амалга оширишга рухсат беришни сўрамоқда:
Ғазо секторига халқаро барқарорлаштирувчи кучларни жойлаштириш;
4 минг нафар фаластинликни полиция хизматига тайёрлаш учун Мисрга юбориш ва кейинчалик уларнинг Ғазога қайтишига рухсат бериш;
сув таъминоти ва канализация тизимларини тиклаш учун зарур материалларни олиб кириш;
фаластинликларни қиш мавсумида бошпана билан таъминлаш учун вақтинчалик уй-жойларни етказиб бериш;
халқаро кучлар базаларини қуриш учун қурилиш материалларини олиб кириш;
Ғазо жанубида синов тариқасида Фаластиннинг янги технократик ҳукумати фаолиятини йўлга қўйиш.
Исроил бош вазири идораси телефон мулоқоти бўлиб ўтганини тасдиқлаган, бироқ унинг тафсилотларига изоҳ бермаган.
Аввалроқ Трамп шахсан Нетаньяхудан Ғазода тинчлик ўрнатиш режасини амалга ошириш чораларини кўришни сўраган эди.
Мазкур режа Ғазода ўт очишни тўхтатиш, ҲАМАС ва бошқа қуролли гуруҳларни қуролсизлантириш, сектор бошқарувини янги Фаластин ҳукуматига топшириш ҳамда халқаро кучларни жойлаштиришни назарда тутади.
Беньямин Нетаньяху - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2026
Фаластинликларга зўравонликни танқид қилган Айзенкот Нетаньяху ўрнига келадими?
Янгиликлар лентаси
0