https://sputniknews.uz/20261108/palestine-ayzenkot-netanyaxu-61832458.html
Фаластинликларга зўравонликни танқид қилган Айзенкот Нетаньяху ўрнига келадими?
Фаластинликларга зўравонликни танқид қилган Айзенкот Нетаньяху ўрнига келадими?
Sputnik Ўзбекистон
Исроил президенти Ицхак Герцог янги ҳукумат тузиш вазифасини Гади Айзенкотга беришга қарор қилди. Парламентда 67 депутат уни тавсия этган, 46 депутат Нетаньяхуни қўллаган. Бош вазирнинг тақдири коалицияга боғлиқ.
2026-11-08T11:54+0500
2026-11-08T11:54+0500
2026-11-08T12:09+0500
дунё янгиликлари
исроил
фаластин
ғазо
ақш – эрон можароси
сайлов натижалари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/09/51837170_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_ecd7359a8fba911b335c31399a043b38.jpg
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Исроил президенти Ицхак Герцог янги ҳукумат тузиш вазифасини амалдаги бош вазир Биньямин Нетаньяхуга эмас, унинг асосий сиёсий рақиби Гади Айзенкотга топширишга қарор қилди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.Қарор 7 ноябрь куни кечқурун эълон қилинди. Айзенкотга ҳукумат тузиш ваколатини расман топшириш маросими 8 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 17:00 га белгиланган.Сайловда ким қанча ўрин олди?120 ўринли Исроил парламенти — Кнессетда кучлар қуйидагича тақсимланди:Президент билан маслаҳатлашувларда 67 нафар депутат Айзенкот номзодини қўллаб-қувватлади. Нетаньяхуни эса 46 нафар депутат тавсия этди. Етти нафар депутатдан иборат фракция ҳеч бир номзодни қўлламади.Бироқ 67 нафар депутатнинг қўллаб-қувватлагани унинг ҳукумати парламентда шунча овозга эга бўлишини англатмайди. Бу депутатлар президент билан маслаҳатлашувда фақат унга ҳукумат тузиш ваколатини беришни тавсия этган.120 ўринли Кнессетда барқарор парламент кўпчилигини шакллантириш учун камида 61 депутатнинг қўллови керак.Нетаньяху ҳокимиятдан кетадими?Айзенкотга янги ҳукумат тузиш учун 28 кун берилади. Шу сабабли бир неча эҳтимолий йўл мавжуд: араб депутатларининг ташқи кўмагига таянадиган озчилик ҳукуматини тузиш, диний партиялар билан келишиш ёки кенг коалиция шакллантириш.Музокаралар натижа бермаса, ҳукумат тузиш вазифаси бошқа сиёсатчига топширилиши мумкин. Бу уринишлар ҳам муваффақиятсиз якунланса, мамлакатда такрорий сайлов ўтказилиши эҳтимоли бор.Нетаньяху эса ҳозирча бош вазир лавозимида қолмоқда.Нетаньяху ва Яқин Шарқдаги ҳарбий можаролар2023 йил 7 октябрда ҲАМАС бошчилигидаги қуролли гуруҳлар Исроилга ҳужум қилганидан сўнг Нетаньяху ҳукумати Ғазо секторида кенг кўламли ҳарбий операцияларни бошлади. Бу амалиётлар оқибатида кўплаб фаластинликлар ҳалок бўлди, анклавда катта вайронагарчилик ва гуманитар инқироз юзага келди.Ушбу можаролар ва уларни бошқариш усуллари Нетаньяҳу ҳукуматига нисбатан ички ва халқаро танқидларга сабаб бўлди.Гади Айзенкот ким?Гади Айзенкот — Исроил армияси Бош штаби собиқ бошлиғи. У 2022 йилда сиёсатга кириб келган.2023 йил октябрда Ғазодаги ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан сўнг Айзенкот Нетаньяхунинг ҳарбий кабинети таркибида ишлаган, кейинчалик эса мухолифатга ўтган.Айзенкотнинг ўғли ва икки жияни Ғазо секторидаги жангларда ҳалок бўлган.Айни пайтда у Нетаньяху ҳукуматининг асосий сиёсий рақиби ҳисобланади. Бироқ янги ҳукуматни шакллантириш учун зарур парламент кўпчилигини тўплай олиши ҳали номаълум.
https://sputniknews.uz/20260602/trump-netanyahu-noshukurlik-ayblov-58028867.html
фаластин
ғазо
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/09/51837170_232:0:1192:720_1920x0_80_0_0_96c46962b1a8dd9c5cdfd3078e5fbed2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, исроил, фаластин, ғазо, ақш – эрон можароси, сайлов натижалари
дунё янгиликлари, исроил, фаластин, ғазо, ақш – эрон можароси, сайлов натижалари
Фаластинликларга зўравонликни танқид қилган Айзенкот Нетаньяху ўрнига келадими?
11:54 08.11.2026 (янгиланди: 12:09 08.11.2026) Исроил президенти ҳукумат тузишни Нетаньяхунинг рақиби Гади Айзенкотга топширмоқчи. Бош вазир ҳозирча ўз лавозимида қолади.
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Исроил президенти Ицхак Герцог янги ҳукумат тузиш вазифасини амалдаги бош вазир Биньямин Нетаньяхуга эмас, унинг асосий сиёсий рақиби Гади Айзенкотга топширишга қарор қилди. Бу ҳақда Sputnik
хабар берди.
Қарор 7 ноябрь куни кечқурун эълон қилинди. Айзенкотга ҳукумат тузиш ваколатини расман топшириш маросими 8 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 17:00 га белгиланган.
Бу қарор 27 октябрда бўлиб ўтган парламент сайловидан сўнг қабул қилинди. Унда Нетаньяху бошчилигидаги диний-миллатчи партиялар блоки парламентдаги кўпчиликни йўқотди.
Сайловда ким қанча ўрин олди?
120 ўринли Исроил парламенти — Кнессетда кучлар қуйидагича тақсимланди:
Нетаньяху бошчилигидаги блок — 53 ўрин;
Айзенкот бошчилигидаги тўрт партияли блок — 48 ўрин;
Араб партиялари — 19 ўрин.
Президент билан маслаҳатлашувларда 67 нафар депутат Айзенкот номзодини қўллаб-қувватлади. Нетаньяхуни эса 46 нафар депутат тавсия этди. Етти нафар депутатдан иборат фракция ҳеч бир номзодни қўлламади.
Бироқ 67 нафар депутатнинг қўллаб-қувватлагани унинг ҳукумати парламентда шунча овозга эга бўлишини англатмайди. Бу депутатлар президент билан маслаҳатлашувда фақат унга ҳукумат тузиш ваколатини беришни тавсия этган.
120 ўринли Кнессетда барқарор парламент кўпчилигини шакллантириш учун камида 61 депутатнинг қўллови керак.
Нетаньяху ҳокимиятдан кетадими?
Айзенкотга янги ҳукумат тузиш учун 28 кун берилади.
Айзенкот араб партиялари билан биргаликда ҳукумат тузишдан бош тортган. Айни пайтда у Нетаньяху билан ҳам бир ҳукуматда ишламаслигини билдирган.
Шу сабабли бир неча эҳтимолий йўл мавжуд: араб депутатларининг ташқи кўмагига таянадиган озчилик ҳукуматини тузиш, диний партиялар билан келишиш ёки кенг коалиция шакллантириш.
Музокаралар натижа бермаса, ҳукумат тузиш вазифаси бошқа сиёсатчига топширилиши мумкин. Бу уринишлар ҳам муваффақиятсиз якунланса, мамлакатда такрорий сайлов ўтказилиши эҳтимоли бор.
Нетаньяху эса ҳозирча бош вазир лавозимида қолмоқда.
Нетаньяху ва Яқин Шарқдаги ҳарбий можаролар
2023 йил 7 октябрда ҲАМАС бошчилигидаги қуролли гуруҳлар Исроилга ҳужум қилганидан сўнг Нетаньяху ҳукумати Ғазо секторида кенг кўламли ҳарбий операцияларни бошлади. Бу амалиётлар оқибатида кўплаб фаластинликлар ҳалок бўлди, анклавда катта вайронагарчилик ва гуманитар инқироз юзага келди.
Унинг бошқаруви даврида Исроил Эронга қарши ҳам кенг кўламли ҳарбий зарбалар берди. 2026 йил 28 февралда эса Исроил ва АҚШ Эронга қарши янги ҳарбий амалиёт бошлади.
Ушбу можаролар ва уларни бошқариш усуллари Нетаньяҳу ҳукуматига нисбатан ички ва халқаро танқидларга сабаб бўлди.
Гади Айзенкот — Исроил армияси Бош штаби собиқ бошлиғи. У 2022 йилда сиёсатга кириб келган.
2023 йил октябрда Ғазодаги ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан сўнг Айзенкот Нетаньяхунинг ҳарбий кабинети таркибида ишлаган, кейинчалик эса мухолифатга ўтган.
У Нетаньяхунинг Ғазодаги операцияларни бошқариш усулларини, шунингдек, Ғарбий соҳилда фаластинликларга нисбатан зўравонликни танқид қилиб келади.
Айзенкотнинг ўғли ва икки жияни Ғазо секторидаги жангларда ҳалок бўлган.
Айни пайтда у Нетаньяху ҳукуматининг асосий сиёсий рақиби ҳисобланади. Бироқ янги ҳукуматни шакллантириш учун зарур парламент кўпчилигини тўплай олиши ҳали номаълум.