Россия буюк давлат сифатида олдинги сафга чиқди — Тоқаев икки томонлама ҳамкорлик ҳақида

© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтишВстреча президента РФ Владимира Путина и президента Казахстана Касым-Жомарта Токаева
Встреча президента РФ Владимира Путина и президента Казахстана Касым-Жомарта Токаева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.11.2026
Oбуна бўлиш
Тоқаев Россиянинг халқаро майдондаги ютуқларидан қувонганини айтиб, икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси 30 млрд долларга яқинлашаётганини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Москвага амалий ташрифи доирасида Россия президенти Владимир Путин билан учрашди. Давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорлик натижалари ва истиқболларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Иқтисодий ҳамкорлик натижалари
Тоқаевнинг таъкидлашича, Россия ва Қозоғистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар жадал ривожланмоқда.
Қозоғистон раҳбари ҳамкорликнинг қуйидаги натижаларини келтирди:
икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси 30 млрд долларга яқинлашмоқда;
178 та қўшма лойиҳадан 124 таси амалга оширилган, қолганлари амалга ошириш ёки якунлаш босқичида;
ҳукуматлараро комиссия Путиннинг жорий йил май ойида Қозоғистонга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувлар ижроси устида иш олиб бормоқда.
Путин, ўз навбатида, икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларнинг 90 фоиздан ортиғи миллий валюталарда амалга оширилаётганини таъкидлади.
Президентлар энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Россия технологиялари Қозоғистонда
Тоқаев Қозоғистон Россиянинг юқори технологияли компаниялари тажрибасини, айниқса, киберхавфсизлик соҳасидаги фаолиятини қизиқиш билан ўрганаётганини маълум қилди.
У Россиянинг "Сбер" ва "Яндекс" компаниялари фаолиятини алоҳида қайд этди. Хусусан, "Яндекс Қозоғистон" мамлакатдаги асосий иш берувчилардан бирига айланган.
Қозоғистон раҳбари Россия компанияларининг мамлакат бозоридаги фаолиятидан мамнун эканини ва уларга ҳар томонлама кўмак кўрсатилаётганини таъкидлади.
Тоқаев билан бирга Москвага сунъий интеллект ва рақамли технологияларни жорий этаётган Қозоғистон бизнес вакилларидан иборат катта делегация ҳам келган.
Қозоғистон президенти мамлакатда 2026 йил Сунъий интеллектни ривожлантириш йили деб эълон қилинганини эслатди. Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон БМТнинг электрон ҳукумат рейтингида 24-ўриндан 16-ўринга кўтарилган.
Тоқаев Россия дипломатияси ютуқларига баҳо берди
Қозоғистон президенти Путинни Хитойга муваффақиятли ташрифи ҳамда Шэньчжэнь шаҳрида Россия, АҚШ ва Хитой раҳбарларининг уч томонлама саммити якунлари билан табриклади.
Тоқаев Россиянинг халқаро майдондаги ютуқларини қувонч билан кузатганини айтди. У геосиёсий беқарорлик шароитида Россия буюк давлат сифатида олдинги сафга чиққанини таъкидлаб, буни Путиннинг улкан хизмати деб баҳолади.
Шунингдек, у Путин, Трамп ва Си Цзиньпин учрашуви якунлари бўйича қабул қилинган декларацияни Россия дипломатиясининг катта ютуғи деб атади.

Маълумот учун: Тоқаев 25–26 ноябрь кунлари Москвада амалий ташриф билан бўлиб турибди. У "Сбербанк" томонидан ташкил этилаётган AI Journey 2026 халқаро сунъий интеллект анжуманида бош меҳмон сифатида иштирок этади.

Путин анжуман икки мамлакат ўртасида юқори технологиялар, хусусан, сунъий интеллект соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш имконини беришини таъкидлади.

КенгайтиришЙиғиштириш
Трехсторонняя встреча Владимира Путина, Си Цзиньпина и Дональда Трампа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2026
Ҳеч ким кутмаган эди: Путин, Си ва Трамп аслида нималар ҳақида келишиб олди?
Янгиликлар лентаси
0