https://sputniknews.uz/20261126/tashkent-huquq-xalqaro-forum-62318876.html
Тошкентда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш бўйича халқаро форум бошланди
Тошкентда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш бўйича халқаро форум бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда прокуратура органлари ташкил этилганининг 35 йиллигига бағишланган халқаро форум бошланди. Унда қонунийликни таъминлаш, замонавий таҳдидларга қарши курашиш ва халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинмоқда.
2026-11-26T19:22+0500
2026-11-26T19:22+0500
2026-11-26T19:22+0500
бош прокуратура
форум
бмт
ехҳт
ўзбекистон
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/1a/62318435_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_12ef7309d8ee52490ef9ed3f7185bb2f.jpg
ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида прокуратура органлари ташкил этилганининг 35 йиллигига бағишланган "Tashkent Law Enforcement Forum – 2026" халқаро илмий-амалий форуми бошланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.Тадбир Бош прокуратура ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси томонидан ташкил этилди.Тадбирда Конституциявий суд раиси Мирза-Улуғбек Абдусаломов, Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов, БМТ ва ЕХҲТ вакиллари ҳам иштирок этмоқда.Икки кун давомида иштирокчилар замонавий таҳдидларга қарши курашиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятига инновацион ечимларни жорий этиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича тажриба алмашади.
https://sputniknews.uz/20260108/mirziyoev-prokuratura-xodimlar-bayram-tabrik-54688308.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/1a/62318435_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_3d094044ad429b395c402ef631b95b7b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бош прокуратура, форум, бмт, ехҳт, ўзбекистон, жамият
бош прокуратура, форум, бмт, ехҳт, ўзбекистон, жамият
Тошкентда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш бўйича халқаро форум бошланди
Икки кунлик форумда замонавий таҳдидларга қарши курашиш, илғор технологияларни жорий этиш ва халқаро ҳамкорлик муҳокама қилинади.
ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида прокуратура органлари ташкил этилганининг 35 йиллигига бағишланган "Tashkent Law Enforcement Forum – 2026" халқаро илмий-амалий форуми бошланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Тадбир Бош прокуратура ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси томонидан ташкил этилди.
Форумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев прокуратура органларининг 35 йиллик фаолияти, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги устувор вазифалар ҳақида сўз юритди.
Тадбирда Конституциявий суд раиси Мирза-Улуғбек Абдусаломов, Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов, БМТ ва ЕХҲТ вакиллари ҳам иштирок этмоқда.
Икки кун давомида иштирокчилар замонавий таҳдидларга қарши курашиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятига инновацион ечимларни жорий этиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича тажриба алмашади.