Мирзиёев прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларини касб байрами билан табриклади

© ГенпрокуратураЗдание Генеральной прокуратуры Узбекистана
Здание Генеральной прокуратуры Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.01.2026
Oбуна бўлиш
Президент Шавкат Мирзиёев Прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимлари ва фахрийларини табриклаб, тизимда амалга оширилаётган ислоҳотларга тўхталди
ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 8 январь — Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари сўнгги йилларда прокуратура органлари фаолиятида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилганини, тизим халққа яқинлашиб, инсон ҳуқуқлари, қонунийлик ва адолатни таъминлашда самарали иш олиб бораётганини қайд этди.
Таъкидланишича, ўтган йилда 512 минг нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланган, 54 мингга яқин мурожаат, жумладан, салкам 29 минг тадбиркорнинг муаммоси ҳал этилган. Яширин иқтисодиётга қарши чоралар натижасида давлат бюджетига 22,3 триллион сўм қўшимча тушум таъминланган.
Шунингдек, жиноятчилик профилактикаси, иқтисодий жиноятларга қарши кураш, кибержиноятларни аниқлаш ҳамда коррупцияга қарши курашишда прокуратура органлари олдида муҳим вазифалар тургани таъкидланди.
Якунда Президент барча соҳа вакилларини касб байрами билан қутлаб, уларга соғлиқ, омад ва масъулиятли фаолиятларида муваффақият тилади.
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.01.2026
Шавкат Мирзиёев прокуратура ходимлари куни муносабати билан айрим ходимларни мукофотлади
Янгиликлар лентаси
0