https://sputniknews.uz/20260108/mirziyoev-prokuratura-kuni-mukofotlash-54685713.html
Шавкат Мирзиёев прокуратура ходимлари куни муносабати билан айрим ходимларни мукофотлади
Шавкат Мирзиёев прокуратура ходимлари куни муносабати билан айрим ходимларни мукофотлади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев прокуратура органлари ходимларини давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида фармон имзолади. Жами 10 нафар соҳа вакили орден ва медаллар билан мукофотланди.
2026-01-08T10:21+0500
2026-01-08T10:21+0500
2026-01-08T10:23+0500
жамият
ўзбекистон
бош прокуратура
байрам
тақдирлаш
мукофот
"шуҳрат" медали
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/19/51496113_0:78:900:584_1920x0_80_0_0_f3a978ce7122fde99e3551eea79fc5a2.jpg
ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Шавкат Мирзиёев 8 январь — Прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ соҳа вакилларини мукофотлаш тўғрисида фармон имзолади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Фармон матнида айтилишича, мамлакатимиз прокуратура органларида кўп йиллик фидокорона меҳнати, юртимизда қонунийлик ҳамда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги ибратли фаолияти, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги алоҳида хизматлари учун соҳа вакиллари мукофотланган.Фармонга мувофиқ, жами 10 нафар соҳа вакили давлат мукофотлари билан тақдирланди. Жумладан:"Меҳнат шуҳрати" ордени билан:"Мардлик" ордени билан:"Дўстлик" ордени билан:"Жасорат" медали билан:"Содиқ хизматлари учун" медали билан:"Шуҳрат" медали билан:
https://sputniknews.uz/20251105/prokuratura-tergov-raqamlashtirish-53245408.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/19/51496113_42:0:842:600_1920x0_80_0_0_e90d70b77644e240dcc570a85e3ee2f9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, ўзбекистон президенти, президент фармони, прокуратура ходимлари, давлат мукофотлари, орден ва медаллар, прокуратура органлари, мукофотлаш, президент матбуот хизмати, ўзбекистон янгиликлари
шавкат мирзиёев, ўзбекистон президенти, президент фармони, прокуратура ходимлари, давлат мукофотлари, орден ва медаллар, прокуратура органлари, мукофотлаш, президент матбуот хизмати, ўзбекистон янгиликлари
Шавкат Мирзиёев прокуратура ходимлари куни муносабати билан айрим ходимларни мукофотлади
10:21 08.01.2026 (янгиланди: 10:23 08.01.2026) Прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ ходимлар давлат мукофотларига сазовор бўлди
ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Шавкат Мирзиёев 8 январь — Прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ соҳа вакилларини мукофотлаш тўғрисида фармон имзолади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Фармон матнида айтилишича, мамлакатимиз прокуратура органларида кўп йиллик фидокорона меҳнати, юртимизда қонунийлик ҳамда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги ибратли фаолияти, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги алоҳида хизматлари учун соҳа вакиллари мукофотланган.
Фармонга мувофиқ, жами 10 нафар соҳа вакили давлат мукофотлари билан тақдирланди. Жумладан:
"Меҳнат шуҳрати" ордени билан:
Калонов Ботир Хамзаевич — прокуратура фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик маркази раиси
Юнусов Марат Эркинович — Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари
Разакова Гулчехра Нарзуллаевна — Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси катта инспектори
Зарипов Жамшид Баходирович — Жиззах вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи
Махмудов Муродбек Мадиёрович — Президент Администрацияси масъул ходими
"Содиқ хизматлари учун" медали билан:
Ахмедов Бахридин Тожиевич — Навоий ихтисослаштирилган прокурори ўринбосари
Рахимов Урал Ташбулович — Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани прокурорининг катта ёрдамчиси
Юнусов Баходир Холиярович — Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани прокурори
Гаиббаева Нигина Тайиржоновна — Наманган вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи
Қобулов Дилмурод Қобулович — Сирдарё вилояти прокурори ўринбосари