Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Трамп махсус вакили: Европа Украинада Россияга қарши прокси уруш олиб бормоқда

© AP Photo / Markus SchreiberСпецпосланники США Джаред Кушнер и Стив Уиткофф на пресс-конференции
Спецпосланники США Джаред Кушнер и Стив Уиткофф на пресс-конференции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.11.2026
Oбуна бўлиш
Жаред Кушнер Украинанинг НАТОга аъзолиги, Киевга хавфсизлик кафолатлари, Европа позицияси ва Путин билан музокаралар ҳақида гапирди.
ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Украинадаги можаро амалда Европа Россияга қарши Украина орқали олиб бораётган прокси урушга айланди. Бу ҳақда АҚШ президентининг махсус вакили ва куёви Жаред Кушнер Германиянинг "Axel Springer" медиаконцерни раҳбари Матиас Дёпфнерга берган интервьюсида маълум қилди.
Кушнер Украина можаросини тартибга солиш бўйича музокаралар, томонларнинг позициялари, Вашингтоннинг режалари ҳамда Россия президенти Владимир Путин билан учрашувлари ҳақида сўзлаб берди.
Украина бўйича музокараларда Европанинг иштироки
Кушнер Украинадаги можарони ҳал этиш бўйича музокараларда Европа давлатлари билан ҳамкорлик қилишда қатор қийинчиликлар мавжудлигини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра:
Европа давлатлари раҳбарларининг қарашлари ва манфаатлари турлича, шу боис Украина бўйича музокараларда уларнинг ягона позицияси мавжуд эмас;
Европада Украина бўйича тинчлик келишувига эришилганидан кейин Россия томонидан ҳарбий ҳаракатлар кучайиши мумкинлиги ҳақида хавотирлар мавжуд. Кушнер бундай хавотирларни кўпини асоссиз деб атади;
Европа Трампнинг Украинадаги можарони биргаликда ҳал этиш таклифига жавобан музокараларда иштирок этиш учун саккиз нафар вакилдан иборат гуруҳ тузган;
Путин Европа томонининг қатор баёнотлари ва хатти-ҳаракатларини провокация сифатида баҳолагани сабабли Европа вакиллари Абу-Дабидаги музокараларга жалб этилмаган.
Шу билан бирга, Кушнер Европа давлатлари ва Украинанинг розилигисиз якуний келишувга эришиб бўлмаслигини таъкидлади.
Украинанинг НАТОга аъзолиги
Кушнернинг сўзларига кўра, Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши ҳозирда можарони тартибга солиш бўйича муҳокама қилинаётган режалардан ўрин олмаган.
Махсус вакил Россия узоқ вақтдан буён Украинанинг НАТОга аъзо бўлишига қарши чиқиб келаётганини эслатди.
"Ўйлашимча, ҳозир биз бу (Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши — таҳр.) содир бўлмайди, деган тахминдан келиб чиқяпмиз", — деди Кушнер.
Унинг таъкидлашича, Украинанинг НАТОга аъзо бўлмаслиги Россия учун "қизил чизиқ" ҳисобланади. Москва альянснинг шарққа томон кенгайишини провокация ва Россияни стратегик мағлубиятга учратишга уриниш сифатида қабул қилади.
Вашингтон эса НАТОни фақат мудофаа иттифоқи сифатида кўради. Кушнернинг фикрича, ўтмишда Россия ва Ғарб ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотнинг тўхтатилиши ўзаро ишончсизликни янада кучайтирган.
Шу муносабат билан Америка делегацияси Украина НАТОга аъзо бўлмасдан туриб, бошқа давлатлардан альянс низомининг бешинчи моддасида назарда тутилган жамоавий мудофаа кафолатларига ўхшаш хавфсизлик кафолатларини олиши имкониятини кўриб чиқмоқда.
Зеленский ва хавфсизлик кафолатлари
Кушнернинг айтишича, агар Киев Вашингтондан хавфсизлик кафолатларини олишни истаса, Владимир Зеленский Дональд Трамп билан мулоқотни ўзаро ҳурмат ва конструктив руҳда йўлга қўйиши керак.
"Биринчидан, президент Трамп хавфсизлик кафолатларини тақдим этиш Америка манфаатларига мос келиши борасида бир қарорга келиши лозим", — деди Кушнер.
У музокаралар бошида Украина томонининг асосий талаби айнан хавфсизлик кафолатлари бўлганини таъкидлади.
Трамп Европада урушдан кейинги мақбул хавфсизлик тизимини шакллантириш шарти билан Киевга бундай кафолатларни тақдим этиш имкониятини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирган.
Кушнер ва АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф хавфсизлик кафолатлари бўйича дастлабки ҳужжат лойиҳасини шахсан тайёрлаган.
Вашингтоннинг тинчлик режаси
АҚШ можарони якунлашга олиб келадиган ҳар қандай вариантни қўллаб-қувватлашга тайёр. Бироқ бунинг учун бир вақтнинг ўзида бир нечта масалани ҳал этиш зарур.
Кушнер асосий йўналишлар сифатида қуйидагиларни санаб ўтди:
Европада урушдан кейинги хавфсизлик тизимини шакллантириш;
Украинага хавфсизлик кафолатларини тақдим этиш;
Украинанинг урушдан кейинги иқтисодиётини ривожлантириш;
Россиянинг урушдан кейинги иқтисодий истиқболларини белгилаш;
гуманитар масалаларни ҳал этиш.
Махсус вакилнинг таъкидлашича, ҳозирда музокаралардаги асосий тўсиқ ҳудудий масала бўлиб қолмоқда.
Вашингтон урушдан кейинги муносабатлар бўйича келишувга эришилса, ҳудудий масалани ҳал этиш ҳам осонлашади, деб ҳисобламоқда.
Кушнернинг айтишича, ҳозиргача Европа ҳам, Украина ҳам АҚШ таклиф этаётган ёндашувга муқобил ечим тақдим этмаган.
Путин нега аввал ўт очишни тўхтатишга рози бўлмаяпти?
Кушнер АҚШ вакиллари Путинга ҳам шу саволни берганини маълум қилди.
Америкалик музокарачиларнинг Путин билан суҳбатларидан чиқарган хулосасига кўра, Россия раҳбари жанговар ҳаракатлар тўхтатилганидан кейин янги урушнинг олдини оладиган узоқ муддатли келишувга эришиш мумкинлигига ишонч билдирмаяпти.
Кушнер бу Путиннинг айнан ўз сўзлари эмас, балки Америка томонининг унинг позициясига берган талқини эканини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, унинг айтишича, Путин ядровий қуролдан фойдаланиш нияти йўқлигига америкалик музокарачиларни ишонтирган.
Вашингтон якуний келишувларнинг имзоланиши барқарор сулҳга олиб келишига умид қилмоқда.
Путин — сиёсат гроссмейстери
Кушнер Россия президенти билан музокараларга қандай тайёргарлик кўриши ва учрашувлар қандай кечиши ҳақида ҳам гапирди.
Унинг айтишича, Америка делегацияси Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаков ва Россия президентининг махсус вакили Кирилл Дмитриев билан доимий алоқада.
Кушнер Путинни тарихий шахс ва "сиёсат гроссмейстери" деб атади.
Унинг таъкидлашича, Россия раҳбари учрашувларга пухта тайёргарлик кўради, суҳбат давомида кўп қайдлар қилади, муҳокама этилаётган масалаларни чуқур тушунади ва ўз позициясини аниқ баён этади.
Россия ва АҚШ ҳамкорлиги тарихни ўзгартириши мумкин
Кушнернинг фикрича, Украинадаги можаро шундай якунланиши керакки, Украина ва Европа тараққий этиши, Россия эса АҚШ билан ҳамкорлик қилиши мумкин бўлсин.
У Москва ва Вашингтон ўртасидаги ҳамкорликнинг тикланиши тарихнинг боришини ўзгартириши мумкинлигини таъкидлади.
Шунингдек, Кушнер яқин вақт ичида Россия ва Украина ўртасида можаро бошланганидан буён энг йирик асирлар алмашинуви амалга оширилиши кутилаётганини маълум қилди. Натижада минглаб инсонлар ўз оилалари бағрига қайтиши мумкин.
Встреча президента Владимира Путина со Стивом Уиткоффом и Джаредом Кушнером - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Кушнер: Украина музокараларида кескин бурилиш ясаши мумкин бўлган ғоялар пайдо бўлди
Янгиликлар лентаси
0