Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Кушнер: Украина музокараларида кескин бурилиш ясаши мумкин бўлган ғоялар пайдо бўлди

© POOL / Медиабанкка ўтишВстреча президента Владимира Путина со Стивом Уиткоффом и Джаредом Кушнером
Встреча президента Владимира Путина со Стивом Уиткоффом и Джаредом Кушнером - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2026
Oбуна бўлиш
АҚШ вакили музокараларда янги ғоялар муҳокама қилинаётганини айтди. Лавров ва Песков эса Россиянинг келишув ҳамда Европа хавфсизлигига оид позициясини тушунтирди.
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Украина можаросини тартибга солиш бўйича музокараларда янги ғоялар пайдо бўлди. Бу ҳақда АҚШ президентининг махсус вакили Жаред Кушнер Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
"Муҳокамалар давомида бир нечта янги ғоялар пайдо бўлди ва улар ҳозир ўрганилмоқда. Айримлари бевосита олға силжишга олиб келиши, бошқалари эса мавжуд келишмовчиликларни бартараф этишга қаратилган янги таклифларга айланиши мумкин", — деб ёзди у.
Кушнер АҚШ Россия, Украина ва Европа вакиллари билан яқин мулоқотни давом эттираётганини таъкидлади. Ҳозирги асосий вазифа Москва ва европалик ҳамкорлар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда уч томонлама музокараларнинг навбатдаги босқичи кун тартибини тайёрлашдан иборат.
Унинг сўзларига кўра, ёпиқ музокараларда ҳар икки томон ҳам можарони тугатиш учун амалий муросалар зарурлигини тушунмоқда. Шу боис конструктив ишлар давом этмоқда.
Кушнер НАТО Европа хавфсизлигининг муҳим таянчи бўлиб қолишини қайд этди. Шунинг учун Вашингтон европалик ҳамкорларни музокараларга бевосита жалб этиш устида ишламоқда. Ҳар қандай якуний келишув барча манфаатдор томонлар томонидан маъқулланиши шарт.
Россия позицияси
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Украина можаросини ҳал қилиш Европада янги хавфсизлик тизимини шакллантириш билан узвий боғлиқлигини таъкидлади.
"Украинадаги вазиятни тартибга солиш Европа қитъасидаги янги хавфсизлик архитектураси билан боғлиқ бўлиши аниқ. Булар бир-биридан ажралмас икки масала", — деди у "Вести" ахборот хизмати журналисти Павел Зарубинга.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам Зарубинга берган интервьюсида Москва Вашингтон билан музокараларни ердаги реал вазият ва можаронинг туб сабабларига таянган ҳолда олиб бораётганини билдирди. У бундай сабаблар қаторида рус тили, рус маданияти ва православ динига бўлган муносабатни санаб ўтди.
Европанинг иштироки ҳақида
Лавровнинг фикрича, европалик сиёсатчиларнинг баёнотлари улар музокараларда ўзларига қандай роль ажратилиши мумкинлигини тушунмаётганини кўрсатмоқда.
"Эҳтимол, улар поезд кетиб бораётганини ҳис қилиб, сўнгги вагон зинасига сакраб чиқишга уринаётгандир", — деди вазир.
У Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйеннинг аввал ўт очишни тўхтатиш, шундан кейингина Европа хавфсизлигини муҳокама қилиш ҳақидаги позициясини танқид қилди.
Лавров Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Кая Калласнинг Россия манфаатлари ҳисобга олинган келишувни қўллаб-қувватламаслик ҳақидаги позициясини ҳам боши берк кўчага олиб борувчи ёндашув деб атади.
Вазир Россиянинг музокаралардаги йўналиши ўзгармаганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, музокаралар Россия президенти 2024 йил июнида белгилаб берган махсус ҳарбий операция мақсадларига эришишни таъминлайдиган тарзда олиб борилади.
Встреча президента Владимира Путина со Стивом Уиткоффом и Джаредом Кушнером - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.11.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Европадаги хавфсизлик, Константиновкада гуманитар миссия: Ушаков баёнотлари
Янгиликлар лентаси
0