Мисрда автоҳалокатдан чиққан ёнғинда 31 киши ҳалок бўлди — Мирзиёев таъзия йўллади

© AP Photo / Mohammed SalahВ результате крупного пожара в Каире погиб 31 человек
В результате крупного пожара в Каире погиб 31 человек - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.11.2026
Oбуна бўлиш
Қоҳира атрофидаги ҳалқа йўлида ёқилғи ташувчи юк машинаси ағдарилиб, ёнғин чиққан. Оқибатда 27 та транспорт воситаси ёнган. ЙТҲда айбланаётган ҳайдовчи ушланган
ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Қоҳирада йўл-транспорт ҳодисаси туфайли юзага келган ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисига таъзия йўллади.
Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.
Ҳодиса 25 ноябрь куни Қоҳира атрофидаги ҳалқа автомобиль йўлининг Гиза вилоятидан ўтувчи қисмида содир бўлган. Нефть маҳсулотларини ташиётган юк машинаси ағдарилиб, ёнғин чиққан. Аланга атрофдаги транспорт воситаларига ҳам тарқалган.
Миср Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, 31 киши ҳалок бўлган, 21 киши жароҳатланган, деб хабар бермоқда "Al-Ahram".
Ёнғин оқибатида 27 та автомобиль ва мотоцикл ёнган. Ҳодиса жойига 39 та тез тиббий ёрдам машинаси сафарбар этилган.
Бугун Миср ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ёқилғи ташувчи юк машинасининг ағдарилишига сабаб бўлганликда гумонланаётган енгил автомобиль ҳайдовчисини қўлга олди, деб хабар бермоқда "Associated Press".
Ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш учун ДНК экспертизаси ўтказилмоқда.
Миср президенти жароҳатланганларга ва ҳалок бўлганларнинг оилаларига зарур ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқ берди.
Шавкат Мирзиёев подписывает документы. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.08.2026
Мирзиёев Хитой, Непал ва Покистон етакчиларига ҳамдардлик йўллади
Янгиликлар лентаси
0