Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Гўшт маҳсулотлари маркировкаси ва савдони енгиллаштириш: ЕИК Кенгаши қарорлари

© Пресс-служба ЕЭК В штаб-квартире ЕЭК состоялось заседание Совета Евразийской экономической комиссии
В штаб-квартире ЕЭК состоялось заседание Совета Евразийской экономической комиссии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.11.2026
Oбуна бўлиш
ЕОИИда гўшт маҳсулотларини маркировкалашнинг ягона қоидалари тасдиқланди, бизнес учун божхона тартиб-таомиллари соддалаштирилди.
ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Кенгаши озиқ-овқат маҳсулотлари маркировкаси, маиший кимё воситалари хавфсизлиги ва савдони енгиллаштириш бўйича қатор қарорларни қабул қилди. Бу ҳақда комиссия матбуот хизмати хабар берди.
25 ноябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Беларусь ва Арманистон ҳукуматлари раҳбарларининг ўринбосарлари ҳамда ЕИК ҳайъати раиси иштирок этди.
Гўшт маҳсулотларини маркировкалаш
ЕИК Кенгаши қадоқланган тайёр гўшт маҳсулотларини рақамли маркировкалашнинг ягона қоидаларини тасдиқлади.
Янги қоидалар колбаса, тайёр гўшт маҳсулотлари, тузланган, қуритилган ва дудланган гўшт ҳамда айрим бошқа маҳсулотларга татбиқ этилади.
Харидорлар махсус кодни сканерлаш орқали маҳсулот ҳақида маълумот олиши мумкин бўлади.
ЕОИИга аъзо ҳар бир давлат мазкур маҳсулотларни маркировкалашни жорий этиш ва унинг муддатларини мустақил белгилайди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари таркиби ҳақида аниқ маълумот
Озиқ-овқат маҳсулотларининг маркировкаси бўйича техник регламентга ўзгартиришлар киритилди.
Унга кўра, ишлаб чиқарувчилар маҳсулот таркибида қандай турдаги ўсимлик мойларидан фойдаланилганини кўрсатиши шарт бўлади.
Шунингдек, аллергия келтириб чиқарувчи моддалар, глютен ва маҳсулотнинг озуқавий қиймати ҳақидаги маълумотларга қўйиладиган талаблар аниқлаштирилди.
Маиший кимё воситалари хавфсизлиги
Синтетик ювиш воситалари ва маиший кимё товарлари хавфсизлиги бўйича ягона техник регламент қабул қилинди.
Ҳужжат маҳсулотлар хавфсизлиги, маркировкаси ва белгиланган талабларга мувофиқлигини баҳолашнинг ягона қоидаларини белгилайди.
Техник регламент 2032 йил 1 январдан кучга киради.
Бизнес учун божхона тартиблари соддалаштирилади
Ваколатли иқтисодий операторлар учун божхона имтиёзлари кенгайтирилди.
Жумладан, улар товарларни саралаш, қадоқлаш ва маркировкалаш каби айрим операцияларни божхона органлари билан олдиндан келишмасдан амалга ошириш имкониятига эга бўлади.
Бу тадбиркорларнинг маъмурий юкламаси ва харажатларини камайтириш, товарлар ҳаракатини тезлаштиришга қаратилган.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш
ЕОИИда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган инфратузилма объектлари бўйича ягона ахборот ресурси яратилади.
Йиғилишда, шунингдек, трансчегаравий бозорларда рақобат, илмий-техникавий ҳамкорлик ва ҳамкор мамлакатлар тадбирларида ЕОИИ давлатларининг биргаликда иштирок этишини мувофиқлаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Флаги ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
Как создаются игрушки: фоторепортаж с ташкентской фабрики - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.05.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Қалбаки маҳсулотларга қарши чора: ЕОИИда чой, қаҳва ва ўйинчоқлар маркировка қилинади
Янгиликлар лентаси
0