Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Қалбаки маҳсулотларга қарши чора: ЕОИИда чой, қаҳва ва ўйинчоқлар маркировка қилинади

© Sputnik / Дильшода РахматоваКак создаются игрушки: фоторепортаж с ташкентской фабрики
Как создаются игрушки: фоторепортаж с ташкентской фабрики - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.05.2026
Oбуна бўлиш
Маркировка харидорларга маҳсулот ҳақиқий ёки қалбаки эканини текширишга ёрдам беради.
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)да чой, қаҳва, какао, болалар ўйинчоқлари, қурилиш материаллари ва лак-бўёқ маҳсулотлари маркировка қилинади.
Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) кенгаши иттифоқ давлатлари таклифларини кўриб чиқиб, ушбу товарлар учун ягона маркировка қоидаларини белгилайдиган қарорлар қабул қилди.
ЕИК маълумотига кўра, маркировка истеъмолчиларга маҳсулотнинг ҳақиқийлигини текшириш, бозорда ноқонуний айланмани камайтириш ва ҳалол ишловчи тадбиркорлар рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.
Иттифоққа аъзо давлатлар маркировкани жорий этиш санаси ва тартибини ўз ҳудудида мустақил белгилайди. Бироқ улар бу ҳақда ЕИКни тегишли чоралар бошланишидан камида олти ой олдин хабардор қилиши керак.
Янги товар гуруҳлари бўйича маркировка ЕОИИда ягона қоидалар асосида амалга оширилади. Бу иттифоқ ҳудудида товарлар айланганда кодларни ўзаро тан олиш имконини беради ва маҳсулотларни қайта маркировкалаш заруратини истисно қилади.
С 1 марта 2019 года вводится маркировка некоторых товаров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.12.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Қалбаки маҳсулотларга қарши чора: ЕОИИ янги рақамли маркировка қоидаларини тасдиқлади
Янгиликлар лентаси
0