https://sputniknews.uz/20261126/chorva-ozuqa-subsidiya-gosht-narx-62296079.html
Гўшт нархини барқарорлаштириш учун аҳолига чорва озуқаси харидига субсидия берилиши мумкин
Гўшт нархини барқарорлаштириш учун аҳолига чорва озуқаси харидига субсидия берилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда гўшт ва сут маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш учун чорва озуқаси етиштириш ҳажмини ошириш, аҳолига субсидия ажратиш ва 100 дан ортиқ озуқа маркази ҳамда савдо шохобчасини ташкил этиш таклиф қилинди.
2026-11-26T09:16+0500
2026-11-26T09:16+0500
2026-11-26T10:07+0500
гўшт
нарх-наво
шавкат мирзиёев
жамият
иқтисод
ўзбекистон
чорва
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0b/0e/15403015_0:0:2976:1674_1920x0_80_0_0_936f7a8854712f5c0c546a05df305700.jpg
ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев чорвачиликни ривожлантириш, озуқа базасини мустаҳкамлаш ҳамда гўшт ва сут маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш бўйича таклифлар билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.Таъкидланишича, бугунги кунда гўшт етиштириш таннархининг 30 фоизи чорва озуқаси харажатларига тўғри келмоқда. Мамлакатда бир бош қорамол учун йилига 6,5 тонна озуқа талаб этилади, аммо амалда 4 тонна озуқа тўғри келмоқда.Президентга тақдим этилган таклифлар орасида:Озуқа таъминотини яхшилаш ва наслчиликни ривожлантириш ҳисобига қорамолларнинг сўйишга топширишдаги тирик вазнини 250–350 килограммдан 450–550 килограммгача ошириш ҳамда қўшимча 400 минг тонна гўшт етиштириш имкониятини яратиш кўзда тутилган.Шунингдек, 25 ноябрь куни президент тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича таклифлар билан танишди. Ҳудудларда 81 триллион сўмлик мингта лойиҳани амалга ошириш орқали 320 мингта иш ўрни яратиш режалаштирилган.Давлат раҳбари Ўмон, Иордания ва Туркия билан эришилган келишувларнинг ижроси юзасидан ҳам йиғилиш ўтказди. Ҳар бир мамлакат бўйича аниқ муддатлар ва масъул ижрочилар кўрсатилган йўл хариталарини ишлаб чиқиш вазифаси белгиланди.
https://sputniknews.uz/20260805/chorvachilik-parrandachilik-rejalar-59507612.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0b/0e/15403015_247:0:2976:2047_1920x0_80_0_0_56f5cbb2f2ccb01b179408879ef33939.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
гўшт, нарх-наво, шавкат мирзиёев, жамият, иқтисод, ўзбекистон, чорва
гўшт, нарх-наво, шавкат мирзиёев, жамият, иқтисод, ўзбекистон, чорва
Гўшт нархини барқарорлаштириш учун аҳолига чорва озуқаси харидига субсидия берилиши мумкин
09:16 26.11.2026 (янгиланди: 10:07 26.11.2026) Чорва озуқасини кўпайтириш, аҳолига субсидия ажратиш ва қўшимча 400 минг тонна гўшт етиштириш имкониятини яратиш кўзда тутилган.
ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев чорвачиликни ривожлантириш, озуқа базасини мустаҳкамлаш ҳамда гўшт ва сут маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш бўйича таклифлар билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати
хабар берди.
Таъкидланишича, бугунги кунда гўшт етиштириш таннархининг 30 фоизи чорва озуқаси харажатларига тўғри келмоқда. Мамлакатда бир бош қорамол учун йилига 6,5 тонна озуқа талаб этилади, аммо амалда 4 тонна озуқа тўғри келмоқда.
Президентга тақдим этилган таклифлар орасида:
чорва озуқаси етиштириш ҳажмини 2027 йилда 64,5 миллион тоннага, 2030 йилда 90 млн тоннага етказиш;
100 дан ортиқ озуқа маркази ва савдо шохобчасини ташкил этиш;
200 минг гектар ерни қайта фойдаланишга киритиш;
1 млн гектар яйловга дронлар ёрдамида уруғ сепиш ўрин олган.
Ўзбекистонда қорамолларнинг 87 фоизи аҳоли хонадонларида боқилади. Шу муносабат билан 2027 йилдан Қашқадарё вилоятида синов тариқасида аҳолининг чорва озуқаси хариди учун сарфлаган маблағларининг 10 фоизини субсидиялаш таклиф этилди.
Озуқа таъминотини яхшилаш ва наслчиликни ривожлантириш ҳисобига қорамолларнинг сўйишга топширишдаги тирик вазнини 250–350 килограммдан 450–550 килограммгача ошириш ҳамда қўшимча 400 минг тонна гўшт етиштириш имкониятини яратиш кўзда тутилган.
Шунингдек, 25 ноябрь куни президент тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича
таклифлар билан танишди. Ҳудудларда 81 триллион сўмлик мингта лойиҳани амалга ошириш орқали 320 мингта иш ўрни яратиш режалаштирилган.
Тадбиркорларга битта ариза орқали бир нечта банкдан кредит таклифларини олиш имкониятини яратиш ҳам назарда тутилмоқда.
Давлат раҳбари Ўмон, Иордания ва Туркия билан эришилган келишувларнинг
ижроси юзасидан ҳам йиғилиш ўтказди. Ҳар бир мамлакат бўйича аниқ муддатлар ва масъул ижрочилар кўрсатилган йўл хариталарини ишлаб чиқиш вазифаси белгиланди.