ОАВ: Афғонистон яқин орада Қўштепа каналига Амударё сувини йўналтирмоқчи

© Afghanistan InternationalАфганистан намерен в ближайшее время направить воду из Амударьи в канал Кош-тепа
Афганистан намерен в ближайшее время направить воду из Амударьи в канал Кош-тепа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.11.2026
Oбуна бўлиш
Афғонистон каналга тез орада сув йўналтирилишини маълум қилди. Ўзбекистон сув хўжалиги вазири эса Қўштепага 2030 йилдан олдин Амударёдан сув олиш бошланмаслигини айтган эди.
ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Афғонистонда Қўштепа канали қурилишининг иккинчи босқичидаги қазиш ишлари 99 фоизга якунланди. Яқин вақт ичида каналга Амударё сувини йўналтириш режалаштирилган. Бу ҳақда "Afghanistan International" Афғонистон Миллий тараққиёт корпорацияси маълумотларига таяниб хабар берди.
Корпорация матбуот котиби Набиулло Арғандиволнинг маълум қилишича, Амударёдан сув олиш учун мўлжалланган бош иншоот қурилиши якуний босқичга кирган.
Айни пайтда 47 та кўприк ва сувни бошқариш иншоотларида қурилиш ишлари давом этмоқда.
Афғонистон томони каналга сув йўналтиришнинг аниқ санаси ва олинадиган сув ҳажмини маълум қилмаган.
Эслатиб ўтамиз, 19 ноябрь куни Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамраев матбуот анжуманида Қўштепа канали 2030 йилгача Амударёдан сув олмаслигини айтган эди.
Вазирнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Афғонистон билан сув тақсимоти бўйича мунтазам музокаралар олиб бормоқда. Канал орқали олинадиган сув ҳажми бўйича келишувларни қурилиш якунланганидан кейин имзолаш кўзда тутилган.
Афғонистон томонининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, сув кўп бўлган йилларда канал орқали 10 млрд куб метргача, сув кам бўлган йилларда эса 6 млрд куб метр сув олиниши мумкин.
Ҳамраев жорий йил март ойида Афғонистон йилига 4 млрд куб метр сув олиши Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун жиддий хавф туғдириши мумкинлигини таъкидлаган эди.

Қўштепа канали қурилиши 2022 йилда бошланган. Узунлиги қарийб 285 километр бўлган канал Афғонистон шимолидаги 550 минг гектарга яқин қишлоқ хўжалиги ерларини суғоришга мўлжалланган.

Нижне-Амударьинский государственный биосферный резерват (Заповедник Бадай –Тугай) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2026
Қўштепа канали, Роғун ГЭС ва сув тақчиллиги: вазирнинг асосий баёнотлари
Янгиликлар лентаси
0