Қўштепа канали, Роғун ГЭС ва сув тақчиллиги: вазирнинг асосий баёнотлари

© Нижне-Амударьинский государственный биосферный резерватНижне-Амударьинский государственный биосферный резерват (Заповедник Бадай –Тугай)
Нижне-Амударьинский государственный биосферный резерват (Заповедник Бадай –Тугай) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Афғонистон билан Қўштепа канали, Тожикистон билан эса Роғун ГЭС ва сув тақсимотини муҳокама қилмоқда. 2030 йилга бориб сув тақчиллиги 15 млрд куб метрга етиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Афғонистонда қурилаётган Қўштепа канали ва Тожикистондаги Роғун ГЭС билан боғлиқ вазиятни кузатиб бормоқда. Бу ҳақда “Сув — ҳаёт манбаи: янги технологиялар орқали ресурсларни самарали бошқариш” мавзусидаги матбуот анжуманида сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамраев маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Вазирнинг айтишича, Ўзбекистон Афғонистон делегацияси билан сув масалалари бўйича мунтазам музокаралар олиб бормоқда.
Қўштепа канали ҳозирча қурилиш босқичида. Ундан қанча сув олиниши масаласи эса қурилиш якунланганидан кейин томонлар ўртасидаги келишувлар асосида ҳал қилинади.

Шавкат Ҳамраевнинг маълум қилишича, Тожикистондаги Роғун ГЭС қурилиши камида яна 4–5 йил давом этади. Сув омборини тўлдириш жараёни эса тахминан 2035 йилгача чўзилади.

Ҳозирча 13,3 млрд куб метр сиғимга эга сув омборида 1–1,5 млрд куб метр сув тўплашга рухсат берилган. Сув босқичма-босқич йиғилмоқда.
Вазир Ўзбекистон Амударё бўйича белгиланган сув лимитларини олаётгани, Тожикистон мамлакатнинг сув улушини камайтирмаганини таъкидлади.
Шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги музокараларда Норак сув омборини бошқариш ва қуйи оқимга сувни ойлар бўйича тақсимлаш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Сув тақчиллиги ва тежаш чоралари
Вазирнинг маълум қилишича, 2030 йилга бориб Ўзбекистонда сув тақчиллиги 15 млрд куб метрга етиши мумкин.
Мустақилликдан олдин мамлакат йилига ўртача 64 млрд куб метр сув олган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 51–52 млрд куб метрга тушган. Шу даврда аҳоли сони икки баробарга ошган, саноат ва қишлоқ хўжалиги ривожланган.
Сув тақчиллигининг олдини олиш учун қуйидаги чоралар кўрилмоқда:
Каналларни бетонлаштириш орқали сув йўқотилишини камайтириш. Айрим суғориш тармоқларида сувдан фойдаланиш самарадорлиги 50–60 фоиздан 90–95 фоизга етган.
Сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш.
Насос станциялари самарадорлигини ошириш.
Сув ресурсларини ҳисобга олиш ва тақсимлаш жараёнларини рақамлаштириш.
Ушбу чоралар орқали келгусида йилига 15 млрд куб метр сув тежаш мақсад қилинган. 2026 йилнинг январь–октябрь ойларида эса қарийб 10,7 млрд куб метр сув тежалган. Йил якунигача бу кўрсаткични 11 млрд куб метрга етказиш режалаштирилган.
Каналларни бетонлаштириш ва янги технологиялар:
2026 йилда давлат бюджети ҳисобидан 1 минг км канал бетонлаштирилди. Бетон қопламали магистрал ва хўжаликлараро каналларнинг умумий узунлиги 12,7 минг километрга етди.
Бетонлаштирилган участкаларда сув йўқотилишини 35 фоизгача камайтириш, экин майдонларига сув етказиш вақтини 2–3 баробар қисқартириш имкони яратилди.
Сув тежовчи технологиялар қўлланилаётган майдонлар 2017 йилдаги 28 минг гектардан бугунги кунларда 2,8 млн гектарга етди. Бу суғориладиган ерларнинг 65 фоизини ташкил этади.
13,3 мингта сув хўжалиги объектига “Ақлли сув” қурилмалари ўрнатилди, 106 та йирик сув хўжалиги объекти автоматлаштирилди.
Водный канал, протекающий рядом с многоэтажными домами в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2026
Ўзбекистон дарё ва каналларида микро ГЭСлар учун янги жойлар аниқланади
Янгиликлар лентаси
0